Умумий йиғилишда касаба уюшмаси қўмитасининг 2020-2025 йиллар давомида бажарган ишлари юзасидан ҳисоботи ва тафтиш комиссиясининг ҳисоботлари тингланди.
Йиғилишда Вилоят бошқарма бошлиғи ўринбосари F.Ubaydullayev Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ҳисобчиси H.Safarov қатнашдилар. Йиғилишда касаба уюшмаси ташкилотининг иш фаолияти қониқарли деб баҳоланди.
Очиқ овоз бериш натижаларига кўра кўрсатилган номзодлар ичидан амалдаги касаба уюшма қўмитаси раиси Юсупов Улуғбек Усмонович қўмита раислигига сайланди. Шунингдек, 4 нафар касаба уюшма аъзолари сайланиб, ўз дублёрларини танладилар.
Касаба уюшма ташкилотининг тафтиш комиссияси раиси ва аъзолари ҳамда туман Кенгаши Конференциясига бир нафар делегат ҳам сайлаб олинди.