Ру Ўз O`z En

Мустақиллигимизнинг 33 йиллик байрами муносабати билан «Ўзагроинспекция» марказий аппарати томонидан "Биз бир бўлсак-ягона халқмиз, бирлашсак - Ватанмиз!” шиори остида тантанали тадбир ташкил этилди.

31 Август 2024 929

Давлатимиз мадҳияси садолари остида бошланган тадбирда Инспекция марказий аппарати ва “Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сифатини баҳолаш маркази” ходимлари иштирок этдилар.

Тадбирда ватанимиз мустақиллигини мустаҳкамлаш, унинг равнақи йўлидаги ишларида муносиб ҳисса қўшаётган, ташкилот нуфузини оширишда фаол иштирок этаётган бир қатор бошқарув, техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлар муносиб тақдирландилар.

Тантанали ўтган мазкур байрам тадбирини Агроинспекция раҳбари A.Vaxabov очиб бериб, барчани мустақиллигимизнинг 32 йиллик байрами билан қутлаган ҳолда, қуйидаги фикрларни билдириб ўтди:

- Мустақиллик юртимизга Яратган томонидан берилган энг олий неъматдир. Шундай экан, бугунги тинч, осуда ҳаётимизнинг қадрига етиш, ватан равнақи, мамлакат фаровонлиги учун ўз ҳиссамизни қўшиш ҳар биримизнинг фуқаролик бурчимиздир.

Мамлакатимиз иқтисодиётини, хусусан, аграр соҳани ривожлантириш, халқимиз дастурхонига сифатли маҳсулот етказиб беришни таъминлашда иштирок этиш Инспекция тизимида меҳнат қилаётган ҳар бир ходимнинг муҳим вазифаларидан бири бўлиши лозим.

Ана шундай вазифани амалга оширишда албатта, сиз ҳамкасбларимизнинг хизматингиз беқиёс. Улуғ шодиёнани нишонлаш арафасида ходимларимизнинг қалбида байрам шукуҳини уйғотиш, ўз ишидан мамнунлик, эртанги кунга ишонч, ўз вазифасини сидқидилдан бажаришлари учун замин яратиш олдимизга қўйган мақсадларимиздан бири деб биламан ва бугунги ташкил этган тантанали тадбиримиз ҳам айнан шу мақсадимизнинг рўёби десам адашмайман

Юқоридагиларни инобатга олиб, мустақил ватанимизнинг гуллаб-яшнаши йўлида кўрсатган хизматлари, Инспекция тизимининг ривожланиши, қолаверса, мамлакатнинг иқтисодий ва аграр соҳасига қўшган муносиб ҳиссаси, жамоат ишларидаги фаоллиги ҳамда ташаббускорлиги учун Инспекция марказий аппарати ҳамда , «Ўзагроинспекция» ҳузуридаги “Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сифатини баҳолаш маркази” давлат муассасаси ходимларига ўз ташаккуримизни билдирамиз.

Шундан сўнг, бир гуруҳ фаол ходимларга Раҳбариятнинг ташаккурномалари топширилди.

«Ўзагроинспекция» Ахборот хизмати

Text to speech