Инспекциянинг Самарқанд вилоят бошқармаси Оқдарё туман бўлими томонидан ғалладан бўшаган майдонга экилган такрорий экинлардан мўл ва сифатли ҳосил етиштирилиши юзасидан агротехник тадбирларнинг ўз вақтида ўтказилиши юзасидан мониторинг тадбирлари олиб борилди.
Натижада 250 гектар майдонга экилган картошканинг ҳар гектаридан ўртача 25-30 тонна ҳосил йиғиштириб олинди.
Жумладан, туманда фаолият юритаётган фермер хўжаликлари томонидан картошка маҳсулотларининг куз-қиш мавсумида захирасини шакллантириш бўйича 1534 тонна режалаштирилган.
Ўтказилган мониторинг тадбирларига кўра, “Оқдарё Бутонаш Тараққиёти” фермер хўжалиги омборхонасида 20 тонна, “Оқдарё Элита Тортувли” фермер хўжалиги томонидан 20 тонна, “Хумо-1” фермер хўжалигида 30 тонна, “Баҳром бобо” фермер хўжалигиги томонидан 25 тонна, “Бобур Бахтиёр сабзавотлари” фермер хўжалигида 10 тонна, “Фатҳулло Бутонаш Тараққиёти” фермер хўжалиги омборхонасида 20 тонна картошка маҳсулотлари сақланаётгани аниқланди.
Мазкур турдаги қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари қишлоқ хўжалиги ярмаркалари орқали аҳолига арзон нархларда етказиб берилиши мўлжалланмоқда.
Мамурхон Пўлатов, Агроинспекциянинг Оқдарё туман бўлими бошлиғи