Ру Ўз O`z En

Ўтган ойлар давомида 1426 гектар ер майдони ўзбошимчалик билан эгаллаб олиниб ноқонуний уй-жойлар қурилган

27 Август 2020 2718

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 12 июлдаги 575-сонли қарори билан тасдиқланган “Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси тўғрисида”ги Низомнинг 12-банди “е” бандига асосан Агроинспекция томонидан ўтган 7 ой ҳисобот даврида қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан оқилона фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилишни назорат қилиш борасида:

давлат бошқарув органларида 134 та (19020 га),

кластерларда 13 та (16882 га),

фермер хўжаликларида 2199 та (61311 га),

жисмоний шахсларда 1855 та (1534 га), ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналарида 225 та (9279 га) жами бўлиб, 4426 та ҳолатда (108026 га) текшириш ва мониторинг назорат тадбирлари ўтказилган.

Ўтказилган назорат тадбирлари давомида жами 3955 та ҳолатда 23 минг 654 гектар майдонда ер қонунбузилишлари аниқланган. Жумладан,

- 1174 та ҳолатда жисмоний ва юридик шахслар томонидан 1426 гектар ер майдонлари ўзбошимчалик билан эгаллаб олиниб, ноқонуний уй-жой ва бошқа қурилишлар қуриб олиш;

- 2474 та ҳолатда 15574 гектар ерлардан белгилангандан бошқа мақсадларда фойдаланиш ёки уларни яроқсиз ҳолга тушириш;

-17 та ҳолатда 183 гектар туман ҳокимликлари томонидан ер бериш тартибини бузиш;

-55 та ҳолатда 68,8 гектар фойдаланилган ерларни ўз вақтида қайтармасдан фойдаланиш;

-234 та ҳолатда 6401,1 гектар хўжалик ичидаги ер тузиш лойиҳаларидан ўзбошимчалик билан четга чиқиш ва давлат ер кадастри маълумотларини бузиб кўрсатиш ҳолатлари аниқланган.

Мазкур аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари бўйича Давлат бошқарув органлари, жисмоний ва юридик шахсларга 1564 та огоҳлантириш хатлари, 34 та кўрсатма, 276 та тақдимномалар киритилган.

Шунингдек 1443 та ҳолатда 500,5 млн сўмлик маъмурий жарималар қўлланилиб, шундан 1260 та ҳолат бўйича 459,8 млн сўмлик жарималар ундирилди, 18 ҳолатда 6,7 млн сўмлик жарималар мажбурий ижрога қаратилган.

Бундан ташқари 1937 та қонунбузилиш ҳолатлари юзасидан ҳужжатлар кўриб чиқиш учун судларга, 179 та ҳолатда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига юборилди.

Бу борада "Ўзагроинспекция" томонидан мунтазам равишда тизимли мониторинг ишлари олиб борилмоқда.

 

"Ўзагроинспекция"нинг Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан фойдаланишни назорат қилиш бўлими

 

Text to speech