Ҳурматли Инспекциянинг ишчи ва раҳбар ходимлари, ҳурматли юртдошлар!
Маълумки, мамлакатимизда коррупцияга қарши курашишнинг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлаш, коррупциянинг олдини олиш ва ушбу жиноятларга қарши жазо муқаррарлигини таъминлаш бўйича бир қатор муҳим ўзгаришлар амалга оширилди. Хусусан, коррупцияга оид жиноятларни содир этган шахсларга нисбатан жазо чоралари кучайтирилди.
Таҳлилларга кўра, коррупцияга қарши курашишнинг энг самарали ва таъсирчан йўли бу – фаолиятнинг ҳар бир босқичида очиқлик, ошкоралик, ва шаффофликни таъминлаш ҳисобланади.
Жумладан, Инспекция марказий аппарати, ҳудудий бошқармалари, туман бўлимлари ва Агросаноат мажмуида хизматлар кўрсатиш маркази ҳамда унинг ҳудудий филиалларида ҳам очиқлик, ошкоралик,ва шаффофликни таъминлаш борасида муайян ишлар амалга оширилди:
биринчидан – Коррупцияга қарши ички назорат бўлими ташкил этилди;
иккинчидан – Инспекциянинг коррупцияга карши курашиш сиёсати, коррупциявий хавф-хатарларни баҳолаш услубиёти, манфаатлар тўқнашувини бошқариш тўғрисидаги низом каби яна 10 та идоравий ҳужжатлар ишлаб чиқилиб, амалиётга жорий этилди;
учинчидан – Коррупция ҳолатлари ҳақида хабар бериш учун барча турдаги алоқа каналларининг («Ишонч телефони», электрон почта манзиллари, расмий веб-сайт ва ижтимоий тармоқлардаги бошқа саҳифалар) узлуксиз фаолияти йўлга қўйилди;
тўртинчидан – коррупцияга қарши курашиш соҳасида 6 та «Коррупцияга қарши курашиш борасидаги асосий тушунчалар, унга қарши курашиш тарихи ва асосий ёндашувлар», «Коррупцияга қарши курашиш борасида Ўзбекистон Республикаси давлат сиёсатининг асосий йўналишлари», «Transparency International» Халқаро 2 нодавлат Ташкилотининг «Коррупцияни идрок этиш индекси»да Ўзбекистон ўрнини яхшилаш масалалари», «Коррупциявий хавф-хатарлар, коррупцияга қарши курашиш чораларининг самарадорлигини ошириш масалалари», «Коррупцияга қарши курашиш соҳасида комплаенс назорат тизимининг ўрни ва аҳамияти», «Давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ходимларининг одоб-ахлоқ намунавий қоидалари» каби мавзулар бўйича ходимларнинг ҳуқуқий билимлари оширилди, шунингндек, 40 дан ортиқ тарғибот ва профилактика тадбирлари ўтказилди;
бешинчидан – ходимлар билан тузилган 3 мингдан ортиқ меҳнат шартномаларига, ходим меҳнат шартномаси бўйича ўз хизмат вазифаларини бажараётганда, коррупциявий хатти-ҳаракатларда қатнашмаслик, ўз ваколатларини суиистеъмол қилмаслик каби қатор мажбуриятлар бўйича ўзгартириш киритилди;
олтинчидан – коррупцияга қарши курашиш ишлари самарадорлигини рейтинг баҳолаш бўйича амалга ошириладиган тадбирлар рўйхати, айрим функциялар бўйича хавф-хатарларнинг бирлашган харитаси, коррупция хавф-хатарига энг кўп дуч келадиган ходимлар фаолият соҳалари ва лавозимлари, шунингдек, уларнинг функциялари (ваколатлари)нинг рўйхати, коррупцион хавф-хатарлар юқори бўлган муносабатларни бартараф этиш бўйича чора-тадбирлар режаси, шунингдек, коррупцияга қарши курашиш бўйича
2021-2022 йилларга мўлжалланган чора-тадбирлар дастури тасдиқланиб, ижрога қаратилди;
еттинчидан – Инспекция марказий аппарати, ҳудудий бошқармалари ва Агросаноат мажмуида хизматлар кўрсатиш марказининг барча харидлари «Давлат харидлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ, давлат харидларининг махсус электрон портали орқали амалга оширилмоқда.
саккизинчидан – Инспекция томонидан амалга оширилаётган ишлар устидан жамоатчилик назорати ўрнатилди. Бунда, Инспекция назорат функциялари соҳасидаги тадбирлар ҳамда давлат хизматларини кўрсатиш борасидаги ишлар тўғрисидаги тафсилотлар, рақамлар, ҳисобот ва маълумотлар мунтазам равишда интернет тармоғидаги расмий веб-сайт, бошқа саҳифаларда ҳамда журналист ва блогерлар иштирокидаги пресс-турларда, шунингдек, бошқа ОАВда ёритиб келинмоқда;
тўққизинчидан – «Ўзагроинспекция»ни юклатилган вазифа ва функцияларни бажаришга қодир бўлган юқори малакали ходимлар билан таъминлаш, уларнинг ҳужжат ва маълумотларини олиш, жой-жойига қўйиш, малакасини ошириш ва кадрлар захирасини шакллантириш ҳамда улар билан ишлаш, бошқариш ва назорат қилишни тартибга солувчи 2 та, «HR-менежмент тизими тўғрисида»ги низом ҳамда «Ишга қабул қилиш, ходимларни бошқа лавозимга ўтказишда танлов асосида саралаб олиш тўғрисида»ги тартиб қабул қилинди. Ишга қабул қилиш жараёнлари очиқ, ошкора ва шаффоф танлов асосида, танловни интернет тармоғида онлайн режимда намойиш этиш тартибида ташкил этилди;
ўнинчидан – Инспекция ходимлари фаолиятини самарадорлик ва натижадорлик мезонлари ва кўрсаткичлари (KPI) асосида баҳолаш тартиби жорий этилди;
ўн биринчидан – қонунчилик базаси инвентаризациядан ўтказилиб, коррупция ҳамда бюрократик омилларга сабаб бўлувчи нормаларни бартараф этишга қаратилган таклифлар ишлаб чиқилди ва соҳа фаолиятини тартибга солувчи 128 та норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг рўйхати шакллантирилиб, жисмоний ва юридик шахсларни Инспекция фаолият йўналишларига оид қонунчилик ҳужжатлари ҳамда ҳуқуқий ўзгаришлардан доимий хабардор бўлишларини таъминлаш, ҳар бир фойдаланувчига ҳужжатлар билан монеликсиз танишишга имкон яратиш мақсадида рўйхат ва ҳужжатларнинг электрон шакли расмий веб-сайтга жойлаштирилди.
Навбатдаги босқичда, Инспекция ва унинг таркибий бўлинмалари фаолиятида «Коррупцияга қарши курашиш менежмент тизими» бўйича ISO 37001:2016 халқаро стандартини жорий этиш ишлари олиб борилмоқда.
Ишончим комилки, Инспекция жамоаси, барча ишчи ва раҳбар ходимлари коррупцияга қарши курашиш соҳасида қабул қиланган амалдаги қонунчилик ҳамда идоравий ҳужжатларга, шунингдек, касбий одоб-аҳлоқ қоидаларига қатъий риоя этган ҳолда, ташаббусларни қўллаб-қувватлаш ва «Ўзагроинспекция»нинг коррупцияга қарши курашишга оид чора-тадбирлар мажмуи ҳамда идоравий ҳужжатлари ижросини сўзссиз таъминлаш чораларини кўриш бўйича шахсан намуна бўлишади.
Аброл ВАХАБОВ,
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси бошлиғи