Ру Ўз O`z En

“Ўзагроинспекция” томонидан 2023 йилда ғўза дефолиациясини сифатли амалга оширилиши юзасидан назорат тадбирлари ўтказилмоқда

12 Сентябрь 2023 1650

Республикада 2023 йил ҳосили учун 136 та туманларда 136 та пахта тўқимачилик кластер корхоналари ҳамда 30 116 та фермер хўжаликларининг 1 млн. 12 минг 436 гектар ер майдонида ғўза парвариш қилинди.

Хусусан, чигит экиш ишлари муддати амалга оширган ҳамда ғўза майдонларида агротехник тадбирларни ўз вақтида ўтказган, айниқса ғўза қатор орасига ишлов бериш, озиқлантириш, суғориш, чилпиш ҳамда ўргимчаккана, кўсак қурти ва бошқа зараркунандаларга қарши кураш ишларини сифатли амалга оширган фермерларнинг даласида бугунги кунда кўзланган ҳосил етиштирилди.

Шунинг учун, жорий йилда деҳқонларимизнинг заҳмати билан етиштирилган пахта ҳосилини қисқа муддатларда, сифатли қилиб йиғиштириб териб олиш учун аввола ғўза дефолиациясини, яъни кимёвий усулда ғўзани сунъий баргсизлантириш тадбирини тизимли равишда сифатли ўтказиш лозим бўлади.

Жорий йилда, Республикада 855 минг гектар ёки умумий ғўза майдонларининг 84 фоизида дефолиация тадбирлари ўтказиш белгиланди.

Шунингдек, ҳудудлардан олинган таклифлар ҳамда ҳудудларнинг об-ҳаво шароити ва ғўзанинг биологик пишиб етилиши инобатга олиб ғўза майдонларида дефолиация тадбирларини ўтказиш бўйича графиклар ишлаб чиқилиб тасдиқланди ва ҳудудларида дефолиация тадбирлари 10 августдан бошланиб, 12 сентябрда якунланиши маълум бўлди.

Жумладан, Қорақалпоғистон Республикаси, Навоий, Наманган вилоятларида 10 кунда, Қашқадарё, Самарқанд, Сурхондарё, Хоразм вилоятларида 11 кунда, Андижон, Тошкент, Сирдарё вилоятларида 12 кунда, Бухорода 15 кунда, Жиззах ва Фарғона вилоятларида 17 кунда дефолиация тадбирларини якунлаш белгиланган.

Республика ҳудудларида дефолиация тадбирларига 3569 дона ОВХ пуркагичлар жалб қилиниб, бугунги кунда 841 минг гектар ёки 98 фоиз ғўза майдонларида дефолиация тадбирлари ўтказилди.

“Ўзагроинспекция” томонидан, жойларда ғўза дефолиациясини муддатида сифатли қилиб дефолиантларни қўллаш меъёрларига риоя этилиб ўтказилиши устидан назорат тадбирлари олиб борилмоқда.

Жумладан, ҳудудларда ғўза дефолиацияси бўйича 616685 гектар ғўза майдонларида мониторинг тадбирлари ўтказилиб, шундан 5332 та фермер хўжаликларининг 46011 гектар майдонларида хато-камчиликлар аниқланди.

Аниқланган хато-камчиликларни бартараф қилиш ва уларни келгусида такрорланишини олдини олиш юзасидан, фермер хўжаликларига ва кластер корхоналарига 14847 та огоҳлантиришлар берилди. 

"Ўзагроинспекция"нинг Қишлоқ хўжалигида агротехник тадбирлар ўтказилишини назорат қилиш бўлими 

Text to speech