Туркия Республикасининг пойтахти Анқара шаҳрида 24-30 июнь кунлари Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги "Ўзагроинспекция" вакилларидан иборат Ўзбекистон делегацияси белгиланган дастурга кўра, Туркия Республикасининг Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти давлатлари Уруғчилик ассоциацияси (ECOSA), Уруғчилик саноати ва ишлаб чиқарувчилар Уюшмаси (TSÜAB), Туркия Республикаси Қишлоқ ва ўрмон хўжалиги Вазирлиги Ўсимликлар етиштириш Бош Бошқармаси (BÜGEM), Туризм ва маданият вазирлиги ҳузуридаги Туркия ҳамкорлик ва мувофиқлаштириш агентлиги (TIKA) ҳамда Уруғчилик Реестр ва Сертификатлаштириш Маркази (TTSM) раҳбарияти ўртасида расмий учрашув ва музокаралар бўлиб ўтиши режалаштирилган.
Юқоридагиларга кўра, куни-кеча, Туркия ҳамкорлик ва мувофиқлаштириш агентлиги (TIKA)нинг Ташқи алоқалар ва ҳамкорлик департаменти бошлиғи Уғур Танелли ва Туркия Қишлоқ ва ўрмон хўжалиги вазирлиги департамент бошлиғи Мустафа Узлар билан Туркия тажрибаси асосида халқаро стандартларга мос Ўзбек-Турк уруғчилик тест марказини очиш бўйича музокаралар бўлиб ўтди.
Бунда, Туркия томони билан жорий йил сентябрь ойида “Ўзагроинспекция”нинг Марказий уруғчилик лабораториясига расмий ташриф билан келиши ҳамда йил якунига қадар Ўзбек-Турк уруғчилик тест марказини очиш бўйича келишувга эришилди.
Шунингдек, "Ўзагроинспекция"нинг вакилларидан иборат делегация, жумладан, - “Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сифатини баҳолаш маркази” ДМ директори - Ж. Каримов, ДМнинг “Қишлоқ хўжалиги экинлари уруғлари ва кўчатларининг экинбоплиги, ГМО ва хавфсизлигини аниқлаш марказий лабораторияси” бошлиғи У. Ҳасановлар ҳамда “Türk Akreditasyon Kurumu” (TÜRKAK) халқаро аккредитация ташкилоти раҳбариятидан Korshat O
ZDEMIR ва Mahmut KOSEOG
LUлар ўртасида расмий учрашувлар бўлиб ўтди.
Учрашувда, уруғчилик лабораториясини халқаро аккредитациядан ўтказиш бўйича музокаралар ўтказилиб, томонлар ўртасида келишувга эришилди ва ўзаро шартномалар имзоланди.
"Ўзагроинспекция" вакилларидан иборат делегация учрашувлари давом этади. Тадбир тафсилотлари билан Инспекциянинг расмий ижтимоий тармоқлари орқали танишиб боринг.
"Ўзагроинспекция" Ахборот хизмати