Ру Ўз O`z En

Тошкент вилояти туманларида чигит экиш мавсумини сифатли ўтказишга алоҳида эътибор қаратилмоқда

3 Апрель 2024 1475

Бугун экин экиш ҳадисини олган бекободлик деҳқонларга тўртта сектор ҳудудида 2024-йил ҳосили учун семинар ташкил қилинди.

Айни мавсумда юртимиз бободеҳқонлари ернинг тобида етилганидан фойдаланиб, даладаги ишларини ҳамжиҳатликда, тезкорлик билан олиб боришмоқда. Шу боис кўклам тафтидан фойдаланиб, уруғни ерга тез қадаш кераклиги юзасидан Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси бошлиғи A.Вахабов, Вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича биринчи ўринбосари B.Алимбеков, вилоят ФВБ бошлиғи A.Aлиматов ҳамда туман ҳокими Ш.Дўсбеков бошчилигида амалий семинар бўлиб ўтди.

Ердан мўл ва сифатли ҳосил етиштиришда агротехник тадбирларни ўз вақтида маромига етказиб бажариш, мавжуд ресурслар, минерал ва маҳаллий ўғитлар ҳамда суғориш ишларида сувдан самарали фойдаланиш, ҳар бир деҳқон, пахтакор ва фермернинг асосий бурчидир.

Семинарда чигит экиш олдидан амалга оширилиш лозим бўлган ерни намлиги, экилаётган чигитни чуқурлиги бўйича аниқ кўрсатмалар ва тегишли тавсиялар берилди.

Биргина Бекобод туманига 2024 -йил ҳосили учун 11 минг 900  гектар майдонга чигит экиш режалаштирилган.

Айни пайтда вилоятнинг Қуйчирчиқ туманида 13 минг гектар  ва Бўка туманида эса 11 минг 900 гектар майдонларда  2024 йил пахта ҳосили учун чигит экиш бойича семинарлар бўлиб ўтмоқда. 

Бугунги кунда «Ўзагроинспекция»нинг Тошкент вилоят бошқармаси ва туман бўлимлари томонидан ҳудудларда чигит экиш ишлари назоратга олинган.

Семинар сўнгида Мутахассислар томонидан чигит экишда эътибор қаратиладиган жиҳатлар ва амалга ошириладиган агротехник тадбирлар бўйича зарур кўрсатмалар берилди.

Text to speech