Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясининг 2020 йил 18 августдаги И 46-сонли буйруғи ижроси юзасидан Инспекция вилоят бошқармаси бошлиғининг 2020 йил 19 августдаги 47-сонли буйруғи қабул қилиниб ижроси назоратга олинди ва вилоят ҳамда туман ишчи гуруҳлари тузилди.
Ишчи гуруҳига дефолиантларни қўллаш меъёрларига риоя этилиши ва дефоляцияни тавсия этилган муддатларда сифатли амалга оширилишига алоҳида эътибор қаратиш вазифаси топширилди. Жойларда ғўза дефолиациясини ўтказишга жалб этиладиган техника воситаларини тайёрлаш ва улардан самарали фойдаланишни ташкил этмаган, шунингдек, мазкур тадбирни сифатли ўтказишда тавсия этилган муддат ва меъёрларга риоя этмаган масъулларга нисбатан жавобгарлик чораларини кўриш вазифаси белгиланди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 августдаги “2020 йилда ғўза дефолиациясини муддатида ва сифатли ўтказиш юзасидан комплекс чора-тадбирлари тўғрисида”ги 03/1-1747-сонли йиғилиш баёни ижросини таъминлаш мақсадида, Хоразм вилояти ҳокимининг .2020 йил 17 августдаги 307-сон йиғилиш баёни қабул қилиниб “2020 йилда ғўза дефолиациясини муддатида ва сифатли ўтказиш юзасидан комплекс чора тадбирлар дастури ишлаб чиқилди.
Унга асосан, вилоятда 2020 йилда етиштирилган 82757 гектар ғўза майдонларининг ҳолатидан келиб чиқиб, 1321 та фермер хўжаликларининг 71600 гектар майдонида дефолиация тадбири ўтказилиши белгиланган бўлиб, фермер хўжаликлари кесимида дефолиация қилиш ишларини 05-15-сентябр кунлари, (10 кун) муддатда тугатиш белгилаб олинди.
Шунингдек, мавсумда иштирок этиши белгиланган 383 та техника ва агрегатлар марказлашган ҳолда тамирлаш масканларига йиғилиб мавсумга тайёрлаш ишлари олиб борилмоқда.
Дефолиациялаш тадбири 2 сменада олиб борилиши белгиланиб, тадбирда жами 383 та пуркагичлар (шундан 323 та ОВХ ва 60 та VP-1)га 2 тадан механизаторлар, шунингдек айрим далаларда фойдаланиш учун 428 та қўл аппаратлари 74 та отрядларга бириктирилиб "отряд-наряд" тизими усулида ишни ташкил қилишга алоҳида эътибор қаратилган.
Бундан ташқари, дефолиация ўтказилиши режалаштирилган 71600 гектар ғўза майдонлари учун фермер хўжаликлари томонидан “Авгурон экстра”, “Суюқ ХМД”, “УзДЕФ” ва “ПолиДЕФ” дефолиантларни сотиб олиш ҳамда далага сепиш бўйича “Хоразмагрокимёҳимоя” АЖнинг туман филиаллари билан шартномалар тузилган.
“Хоразмагрокимёҳимоя” АЖнинг туман филиалларида 64 та ишчи эритмаси тайёрлаш майдончалари ва 75 та тракторлар ишчи эритма ташиш сиғимлари билан тайёр дефолиант эритмаларини ғўза майдонларига ўз муддатида етказилиши белгиланди.
Шунингдек, ғўза дефолиациясини ташкил этиш ва мақбул муддатларда ўтказиш бўйича “Йўл харита”лари ишлаб чиқилди.
Вилоятда дефолиациясини ўтказиш ишлари “Ўзагроинспекция” ҳудудий бошқармаси томонидан назоратга олинган.
“Ўзагроинспекция” Хоразм вилояти бошқармаси