Дон - халқимизнинг ризқ-рўзи, фаровонлик омили саналади. Шу боис уруғ қадашдан тортиб токи пишиб етилган донни қабул қилиш шахобчаларига етказиш ва сақлашгача бўлган жараённинг сифатли кечиши муҳим аҳамиятга эга.
Шу боисдан «Ўзагроинспексия»нинг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси томонидан Қорақалпоғистон Республикасида фаолият юритаётган “Қорақалпоқдонмаҳсулотлари” АЖ, “Тахиатошдонмасулотлари” АЖ, “Қонъғирот ун заводи” АЖ ва уларга қарашли филиал, дон қабул қилиш шохобчалари ҳамда “Чимбой дон” МЧЖ, “Тўрткулдонмаҳсулотлари” МЧЖ, “Шаббоз кластер” МЧЖ, “Гулдурсун ғалла кластер” МЧЖ, “Тўрткул пахта тола агрокластер” МЧЖ, “Қипчоқ ғалла кластер” МЧЖ, “Нукус БЕСТ SEEDS” МЧЖларининг 2025 йил ғалла ҳосилини қабул қилиш мавсумига моддий-техника базаси ва лаборатория жиҳозларининг тайёргарлиги бўйича ўрганишлар ўтказилди.
Ўрганиш давомида Қорақалпоғистон Республикасидаги 4 та дон корхонаси, ҳамда 6 та кластер ва уларга қарашли филиал ва дон қабул қилиш шохобчаларининг 2025 йил ғалла ҳосилини қабул қилиш мавсумига моддий-техника базаси ва лаборатория жиҳозларининг тайёргарлиги бўйича камчиликларни бартараф қилиш юзасидан ёзма кўрсатмалар берилиб амалий ёрдамлар кўрсатилди.
Бугунги кунда Қорақалпоғистон Республикасида фаолият юритаётган дон қабул қилувчи корхоналар ва уларга қарашли дон қабул қилиш шохобчалар ҳамда ғаллачилик калстерлар томонидан 2025 йил ғалла ҳосилида жами 127 минг 400 тонна бошоқли дон (буғдой), шундан 117 минг 400 тонна товар ва 10 минг тонна уруғлик буғдой дони қабул қилиш режалаштирилган.
Қорақалпоғистон Республикасидаги дон қабул қилиш корхоналари ва уларга қарашли филиал ва масканларнинг лаборатория хоналарида таҳлиллар ўтказишда керак бўладиган зарур ўлчов воситалари ҳамда лаборатория ускуналари билан тўлиқ жиҳозланган бўлиб, автомобиль, вагон тарозилари ва лаборатория ўлчов воситалари метрология текширувидан ўтказилган ҳамда қиёслов сертификатлари билан таъминланган.
Бугунги кунда дон корхонаси, филиали ва дон қабул қилиш шохобчалари 2025 йил ғалла ҳосилини қабул қилиш мавсумига тайёргарлик ишлари якунланиб ғалла ҳосилини қабул қилишга талаб даражасида шай ҳолатга келтирилган.
Қ.Сейилбеков,
«Ўзагроинспексия»нинг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси бош мутахассиси