“Ўзагроинспексия” нинг Бухоро вилояти бошқармаси томонидан 2025 йил ғалла ҳосилини қабул қилишда иштирок этадиган дон қабул қилувчи корхоналарнинг моддий-техника базасини мавсумга тайёрлаш ишлари устидан доимий назорат ўрнатилган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 575-сон қарорида юклатилган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Бухоро вилояти ҳокимлиги томонидан тасдиқланган “Тижорат вакиллари”нинг ғалла қабул қилиш мавсумига моддий-техника базасини тайёргарлиги ўрганиб чиқилди.
Бугунги кун ҳолатига донни қабул қилувчи корхоналар ва шохобчалардаги мавжуд 168,9 минг тонна дон сақлаш сиғимлари, 44,0 минг тонна донни сақлашга режалаштирилган айвонлар, 146,3 минг квадрат асфальт майдонлар, мавжуд 20 та лабораториялар, 3 та уруғлик цехлари, 2 та автоағдаргичлар, 20 та автомобиль ва вагон тарозилари, 55 та кўчма узатувчи транспортёрлар мавсумга тайёрланган.
Шунингдек, автомобиль тарозилари ва лабораторияларнинг синов жиҳозлари қиёслов кўригидан ўтказилиб сертификатлар олинган ҳамда мавсумга қадар зараркунандаларга қарши дезинфекция ишлари олиб борилмоқда.
“Тижорат вакиллари”нинг жорий йил ғалла ҳосилини қабул қилиш мавсумига моддий-техника базасини тайёргарлиги бўйича жойлардаги “Ўзагроинспексия”нинг вилоят бошқармаси мутахассислари томонидан камчиликларни бартараф этиш бўйича амалий ёрдам кўрсатиб келинмоқда.
Ж.Алланазаров,
“Ўзагроинспексия” нинг Бухоро вилояти бошқармаси шўба бошлиғи