Ру Ўз O`z En

“Ғаллачилик тармоғида амалга оширилган тизимли ислоҳотлар” мавзусидаги пресс-тур 

29 Август 2023 2767

Мамлакатимизда аграр соҳа тубдан ислоҳ қилиниб, унинг таркибий тузилиши замон талаблари даражасига келтирилгани, ғалла майдонлари кенгайтирилиб, дон экинлари селекцияси ва уруғчилиги, шунингдек, буғдой етиштириш, уни нобуд қилмай йиғиштириб олиш ҳамда сифатли сақлаш, қолаверса, чуқур қайта ишлаш бўйича мукаммал механизм яратилгани ўз самарасини берди.

Ўзбекистон тарихан жуда қисқа давр ичида ғалла мустақиллигини қўлга киритиб, дон ва нон маҳсулотлари импорт қилувчидан экспорт қилувчи давлатга айланди. 

Жорий йилда вилоятда 248 нафар фермер хўжаликлар ва бошқа қишлоқ хўжалиги субъектларининг 7988 гектар ер майдонларида 18 250 тонна уруғлик дон жамғариш режалаштирилган бўлиб, вилоят ва туман апробация ишчи гуруҳи томонидан ўтказилган апробация жараёнларида 92 та фермер хўжаликларининг 1978 гектар майдони бегона ўт ва нав аралашмаси юқори бўлганлиги сабабли яроқсиз деб топилган бўлсада, қолган 6010 гектар майдондан Инспекциянинг вилоят бошқармаси ва туман бўлимлари томонидан фермер хўжаликлариинг ўз вақтида агротехник тадбирларни сифатли ўтказилиши юзасидан мунтазам равишда назорат ўрнатилиши натижасида вилоятда уруғлик дон 18 700 тоннага жамғарилиб, режа кўрсаткичини 102,5 фоизга бажарилишига эришилди.

 Сирдарё вилоятида 2023 йил ғалла мавсуми давомида “Ўздонмаҳсулот” АК тизимига қирувчи 2 та дон корхоналари (Ховосдонмаҳсулотлари,  Оқолтиндонмаҳсулотлари) ва уларга қарашли дон қабул қилиш шахобчаларда туманларда етиштирилган товар дон қабул қилиш белгиланиб, мавсумни узлуксиз, қисқа фурсатларда якунлаш мақсадида дислокациялар ишлаб чиқилди.

       Вилоятда мавжуд 2 та дон корхоналари ва уларга қарашли 5 та шохобчаларига 2023 йил ғалла ҳосилидан жами 173 минг 68 тонна товар дон қабул қилиниши белгиланган бўлиб, шундан 99 минг

318 тоннаси жамғарма ҳисобига, 73 минг 750 тонна вақтинчалик сақлашга қабул қилиниши режалаштирилди.

          2023 йил ғалла қабул қилиш мавсумида жамғарма ҳисобига 103 минг 172 тонна ёки режага нисбатан 108,4% га, вақтинчалик сақлашга еса 80 минг 125 тонна ёки режага нисбатан 108.6% га бажарилди.

Бундан ташқари, Инспекциянинг вилоят бошқармаси томонидан

2023 йил пахта йиғим-терими ишларида қатнашадиган транспорт тракторлари, тиркамалар, шунингдек, дефолиация ишларида қатнашадиган пуркагичларни мавсумга тайёрлаш ишлари алоҳида назоратга олинган.

Пахта йиғим-терим мавсумида қатнашадиган 1365 та трактор тиркамалар мавжуд бўлиб, шундан 1280 таси таъмирлаш масканига йиғилиб, 1057 таси ёки 77 фоизи таъмирдан чиқарилган.

Шу билан бирга, дефолиация ишларида қатнашадиган мавжуд 242 та пуркагичлардан барчаси таъмирлаш масканларига йиғилиб, 224 таси

93 фоизи таъмирдан чиқарилиши таъминланган.

Пахта йиғим-терими мавсумида қатнашадиган 160 пахта териш машиналарининг 158 таси йиғилган бўлиб, шундан 130 дона “Кейс” русумли, 24 дона “Жон Дир” ва 4 тасиМХ-1,8” русумли пахта териш машиналарини ташкил этиб, шундан 49 таси соз ҳолатда, қолган техникалар бўйича таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

 

Вилоятда ҳозирги кунда 732 та қорамолчилик фермер хўжаликлари ва қишлоқ хўжалик корхоналари фаолият юритиб, уларда 35,1 минг бош қорамол, шундан 15, минг бош сигир, 41,8 бош қўй-эчки ҳамда 2,9 минг бош от ва туялар парваришланмоқда.

Мазкур хўжаликларнинг 37 таси наслчилик мақомига эга бўлиб, уларда

9,2 минг бош қора-ола ва қизил-ола голштин, симментал, қизил чўл, швис ҳамда бушуев зотли наслли қорамоллар мавжуд.

Гулистон туманидаги “Нурли бўстон файзи” фермер хўжалиги

2015 йилда ташкил қилинган бўлиб, хўжаликка 2019 йилда Украина давлатидан 66 бош симменталь зотли сут-гўшт йўналишидаги наслли қорамоллар олиб келинган.

хозирги кунда, хўжаликдаги наслли моллар бош сони 140 бошни, шундан сигирлар 80 бошни ташкил қилмоқда. Хўжаликда барча сигирлардан кунига 650 литр сут соғиб олиниб, Тошкент шаҳридаги истеъмолчиларга етказиб берилмоқда.

Хўжаликка 77 гектар озуқа майдони ажратилган бўлиб, ушбу майдонларга беда, маккажўхори ва такрорий экинлар экилиб, хар йили чорва учун мустаҳкам озуқа базаси яратилиб келинмоқда.

Давлатимиз томондан наслчилик субъектларини ривожлантириш ва хар томонлама қўллаб-қувватлаш учун қарор билан уларнинг асосий фаолият тури бўйича фойда солиғи, мол-мулк солиғи, ер солиғи ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкаси 50 фоиз миқдорида қўлланилиши белгилаб қўйилган.

“Нурли бўстон файзи” фермер хўжалигида сунъий уруғлантириш, наслчилик ишлари ҳам тўғри йўлга қўйилган бўлиб, соха мутахассислари фаолият юритиб келади. Натижада сигирлардан йилига хар 100 бошига

84-86 бошдан бузоқ ва 2800-3000 кг сут соғиб олинмоқда.

Хусусан, агроинспекция ходимлари томонидан “Нурли бўстон файзи” фермер хўжалигига хам ўтказилган назорат тадбирлари давомида наслчилик - селекция ишларини тўғри йўлга қўйиш ва ҳужжатлаштириш, озуқа экинларини парваришлаш ҳамда рацион тузишда тавсия ва таклифлар берилмоқда, етиштирган маҳсулотларига субсидия маблағлари олишда амалий ёрдамлар берилмоқда. 

 

 

 

Text to speech