Айни дамда, Ўзагроинспексия ва Инспекциянинг Қашқадарё вилояти бошқармаси ҳамкорлигида Косон туманида пресс- тур ташкиллаштирилди.Унда маҳаллий ва марказий ОАВ вакиллари ва блогерлар иштирок этмоқда.
Бугунги Пресс-тур мавзуси Ғалла ўрим-йиғим мавсуми ва ушбу мавсум олдидан "Ўзагроинспексия" ходимлари олдида турган вазифалар мавзусида бўлади.
Маълумот учун, Қашқадарё вилоятида 2025 йил ғалла ҳосили учун 6 минг 850 нафар фермер хўжаликлари томонидан 133 минг 600 гектар майдонда бошоқли дон етиштирилмоқда. Ушбу майдонлардан 334 минг тонна бошоқли дон топшириш белгиланган.
Шундан 304 минг 433 тонна товар дон, 29 минг 567 тоннаси уруғлик донни ташкил қилади. Мазкур майдондаги ҳосилни ўриб-йиғиб олиш учун 152 та ўрим отрядлари ташкил этилиб, таркибига 120 та "Кейс" ва "Нъю-Холланд", 126 та" Клаас", 48 та "Вектор-410" ва 8 дона "Жондеер" русумли жами 302 та ғалла ўриш комбайнлари таъмирланиб, мавсумга шайланди.