Ру Ўз O`z En

Президент муроажаатномасида белгиланган устивор вазифалар юзасидан “Ўзагроинспекция” ходимлари учун тадбир ташкил этилди

21 Январь 2021 1462

Барчага маълум, 2020 йил 29 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёвнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси йўлланди. Мурожаатномада 2021 йил мамлакатимизда Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили- деб эълон қилиниб, жорий йилда қилиниши керак бўлган муҳим вазифалар белгилаб берилди.

Бугун 21 январь куни Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан Олий Мажлисга ва халқимизга йўлланган Мурожаатнома мазмун-моҳиятини янада кенг очиб бериш, унда келтирилган масалалар бўйича атрофлича туштириб кетиш мақсадида тарғибот тадбири ташкил этилди.

                                                                                                             Тадбирдан лавҳалар

Унда марказий аппарат, Агросаноат мажмуида хизматлар кўрсатиш маркази шунингдек ҳудудий инспекциялар ходимлари видеоконференцалоқа тизими орқали қатнашишди.

Тадбирни Инспекция бошлиғи Аброл Вахабов очиб бериб, ўз фикрлари билан ўртоқлашди

- Ватан тақдирига бегона бўлмаган ҳар бир халқ вакили борки, мазкур Мурожаатнома унга ўзига хос дастурил-амал бўлиб хизмат қилади. Президент Мурожаатномасида қишлоқ хўжалигини янада ислоҳ қилиш бўйича комплекс дастур ишлаб чиқиш лозимлиги бежизга таъкидлаб ўтилмади.

Шундай экан, бугунги мураккаб шароитда, юртимизда бошланган кенг қамровли ислоҳотлар, янги Ўзбекистонни барпо этиш сари ташланаётган дадил қадамларнинг бардавом бўлишини таъминлашда фаол иштирок этиш барчанинг жумладан Инспекция жамоасининг ҳам асосий вазифаси бўлиб қолмоқда- деди Инспекция бошлиғи.

                                                                            Инспекция бошлиғи А. Д. Вахабов
Шунингдек, Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти ижтимоий фанлар кафедраси катта ўқитувчиси - Ҳасан Атамуродов йиғилганларга маъруза қилиб, Президентимизнинг Олий мажлис ва халқимизга йўллаган мурожаатномаси мазмун-моҳиятини ва унда белгилаб берилган муҳим вазифаларни Инспекция ходимларига видеоролик ва президентация ёрдамида етказишга ҳаракат қилди.

Қайси соҳада фаолият юритишдан қатъий назар ҳар бир фуқаро мамлакатда олиб борилаётган сиёсат, тараққиёт йўлидаги ислоҳотлардан хабардор бўлиши керак. Бу фуқароларда халқининг бугунги ва келажагига даҳлдорлик ҳиссининг ортиши, ўз ҳуқуқ ва манфаатларини янада чуқурроқ англашига олиб келади. Шу кунларда турли вазирлик ва ташкилотларда ўтказилаётган Президент Мурожаатномасининг мазмун-моҳиятига бағишланган тадбирлардан кўзланган мақсад ҳам шу аслида.

"Ўзагроинспекция" Ахборот хизмати

Text to speech