Ру Ўз O`z En

Қишлоқ хўжалиги соҳасига доир Ҳукумат топшириқлари ижроси “Ўзагроинспекция” назоратида

12 Октябрь 2021 2068

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 2 январдагиНаманган вилоятининг Косонсой, Чортоқ ва Янгиқўрғон туманларида мева-сабзавотчилик ва узумчиликни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисидаги ПҚ-4941-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2021 йил 28 январдаги 03/1-43-сонли режа-жадвали тасдиқланган.

Мазкур режа-жадвалда белгилаб берилган топшириқларни ўз вақтида бажарилиши юзасидан  “Ўзагроинспекциянинг Кўчатлар, мева-сабзавот ва полиз қишлоқ хўжалиги экинлари уруғлари етиштирилишини назорат қилиш бўлими ва Наманган вилояти бошқармаси ҳамда туман бўлимлари инспекторлари томонидан назоратга олинган.

Ўрганишга кўра, “Ўзагроинспекциянинг Наманган вилояти бошқармаси инспекторлари томонидан режа-жадвалда белгилаб берилган вазифаларни вилоятда режа-жадвалдаги топшириқларни ижросини таъминлаш мақсадида Наманган вилоят ҳокимининг 2021 йил 25 январдаги 52-сонли қарори қабул қилинганлиги аниқланди.

Шунингдек, Косонсой туманида қарор ва режа жадвалида келтирилган топшириқлар ижроси бўйича Косонсой туман ҳокимининг 2021 йил 28 январдаги 168-сонли қарори қабул қилиниб, 4 та лойиҳа ташаббускорига 510 гектар боғ барпо этиш ва 250 узумзор ташкил этиш учун ер майдони ажратиб берилганлиги маълум бўлди.

Бундан ташқари, 2021 йилда ғалладан 2413 гектар майдон қисқартирилиб, унинг ўрнида 463 гектар интенсив боғ, 250 гектар токзор, 550 гектар сабзавот, 250 гектар картошка, 550 гектар дуккакли ва 350 гектар мойли экинлар жойлаштирилиб, талаб этиладиган моддий ресурслар базалари яратилган.

Туманда янги ташкил этилиши белгиланган 830 гектар майдонлар учун 8 та лойиҳа ташаббускорлари М.Мирзаев номидаги ИТИ билан 619 минг дона мевали дарахт кўчатлари етказиб бериш бўйича шартномалар имзолаган.

Бироқ, интенсив боғлар ва токзорлар барпо этиладиган ташаббускорларга тижорат банклари томонидан уч йил тўловсиз ва 7 йиллик имтиёзли давр билан кредитлар маблағлари ажратиб берилган бўлсада, 15 нафар субъект томонидан 830 гектар майдонга янги интенсив боғлар барпо этиш учун М.Мирзаев номидаги БУВИТИ Наманган ИТС дан кўчат олиб, интенсив боғ-ток барпо қилиш белгилаб берилган бўлсада, белгиланган режадаги янги боғларни барпо этиш учун талаб этиладиган кўчатларни сотиб олиш учун кўчатчиликка ихтисослашган корхоналардан эмас балки, боғ барпо этувчи субъектларнинг ўзлари етиштирган маҳаллий кўчатлардан экиб юборилганлиги аниқланди.

Ушбу аниқланган камчиликлар юзасидан, сентябрь ойида туман ҳокимига 1 та тақдимнома ҳамда 8 нафар боғ эгаларига Ўзбекистон Республикасининг МЖтК 212-моддаси 1-қисми билан маъмурий жарима жазоси қўлланилди.

Чортоқ туманида 2021 йил 25 январда 52-сонли туман ҳокимининг қарори қабул қилинган ҳамда 5 та лойиҳа ташаббускорига 257 гектар ва 12 та кооперацияларга 1596 гектар майдонлари ажратиб берилган.

Туманда 2021-2022 йилларда ғалла майдонидан жами 2100 гектар қисқартирилган бўлиб, 400 гектар интенсив боғ, 150 гектар токзорлар барпо этиш ҳамда 350 гектар сабзавот, 201 гектар картошка, 600 гектар дуккакли ва 400 гектар мойли экинлар экиш белгилаб берилган.

Бироқ, Х.Олимжон агрофирмаси ҳудудидан 150 гектар интенсив боғ  ва токзорлар барпо қилиш ишлари ниҳоясига етказилмаган.

Пешқўрғон саховати соҳиби” кооперациясига 220 гектар интенсив боғ барпо этиш режалаштирилган бўлсада, 51 гектар майдонда кўчатлар экилмаганлиги аниқланган.

Жорий йилнинг сентябрь ойида янги интенсив боғ ва токзорларни барпо қилишда йўл қўйилган камчиликлар юзасидан туман ҳокимлигига 1 та тақдимнома, туман Қишлоқ хўжалиги бўлимига 1 та ёзма кўрсатма ва 4 нафар боғ эгаларига Ўзбекистон Республикасининг МЖтКнинг 212-моддаси 1-қисми билан маъмурий жавобгарлик белгиланган.

Янгиқўрғон туманида, туман ҳокимининг 2021 йил 26 январда №46-сонли қарори қабул қилинган ва қарорнинг 1-иловасига мувофиқ 3120 гектар ғалла майдонидан қисқартирилиб, шундан 600 гектар интенсив боғ, 700 гектар ток, 540 гектар сабзавот, 510 гектар картошка, 360 гектар дуккакли ва 410 гектар мойли экинлар ташкил этиш белгиланган бўлиб, 2021 йил режасига кўра 330 гектар интенсив боғ, 265 гектар токзор барпо этилганлиги маълум бўлди.

Бироқ, янги боғ ва токзорларни барпо этишда интенсив кўчатлар экиш кераклиги кўрсатиб ўтилган бўлсада, бир қатор хўжалик субъектлари томонидан маҳаллий етиштирилган сертификатланмаган, нав ва авлодига мансублиги ноаниқ ҳамда ҳосилдорлиги кафолатланмаган мевали дарахт ва ток кўчатлари экилганлиги аниқланган.

Инспекциянинг Янгиқўрғон туман бўлими томонидан янги интенсив боғ ва токзорларни барпо қилишда йўл қўйилган камчиликлар юзасидан туман Қишлоқ хўжалиги бўлимига 2021 йил 5 октябрда №10.3/10.3-21-714 сонли тақдимнома, 2021 йил 6 октябрда туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашига №10.3/10.3-21-718-сонли ёзма кўрсатма, ҳамда 11 октябрь куни 1 нафар боғ барпо этган хўжалик субъекти эгасига нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 212-моддаси 1-қисми билан маъмурий жавобгарликка тортиш чоралари кўрилди.

 

З. Исматов, “Ўзагроинспекция” катта инспектори 

Text to speech