Ру Ўз O`z En

Қишлоқ хўжалиги техникалари жаримага тортилди

26 Июнь 2020 3498

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясининг Бухоро вилоят бошқармаси ва туман бўлимлари ходимлари томонидан жойларда Инспекция фаолиятини тартибга солувчи ҳужжат ПҚ-4241-сон қарорининг ижроси бажарилиши устидан назорат тадбирлари олиб борилмоқда. Мазкур Қарорга асосан, қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникаларининг техник ҳолати, уларнинг эксплуатация қилиниши самарадорлиги, шунингдек, сервис ва таъмирлаш хизматларининг сифати устидан назорат тадбирлари амалга оширилмоқда.

Жумладан, Вобкент туманида олиб борилган тезкор тадбирда, фуқаро А.Б. ўзига тегишли бўлган ДТ-75  тракторни техника хавфсизлиги қоидаларига зид равишда, транспорт воситасининг ёритгич чироқлари яроқсиз ҳолга келганлигига қарамасдан бошқариб келганлиги аниқланиб, инспекторлар томонидан белгиланган тартибда маъмурий баённома расмийлаштирилди ва унга нисбатан МЖтК нинг тегишли моддаларига асосан 74 минг 333 сўм жарима жазоси қўлланилди.

Худди шунингдек, Бухоро туманида олиб борилган назорат тадбирлари давомида фуқаро Ш.Ж. га тегишли бўлган 1982 йилда ишлаб чиқарилган ДТ-75 русумли ва фуқаро К.Т.га тегишли бўлган ЮМЗ-6 л русумли тракторларни техника хафвсизлиги қоидаларига зид равишда, транспорт воситасининг ёритгич чироқлари ишсиз ҳолга келганлигига қарамасдан бошқариб келганликлари аниқланди. Ҳолат юзасидан инспекторлар томонидан белгиланган тартибда маъмурий баённомалар расмийлаштирилиб, уларга нисбатан маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тегишли моддаларига асосан 148  минг 666 сўм миқдорда жарима жазоси тайинланди.  

Инспекциянинг Бухоро вилоят бошқармаси ва туман бўлимлари ходимлари томонидан Когон туманида олиб борилган тадбир давомида, фуқаро Ф.И.  ўзига тегишли бўлган 1994 йилда ишлаб чиқарилган Т-28-русумли тракторни белгиланган тартибда рўйхатдан ҳамда мажбурий техник кўрикдан ўтказмасдан бошқариб келганлиги аниқланиб, инспекторлар томонидан маъмурий баённома расмийлаштирилди ва Ф.И.га нисбатан МЖтКнинг тегишли моддаларига асосан 223 минг сўм жарима жазоси қўлланилди. 

 

“Ўзагроинспекция” Бухоро  вилоят бошқармаси

Text to speech