Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 22 майдаги “Ғалла етиштирувчи хўжаликлар ва корхоналардан сотиб олинадиган донни сақлаш соҳасидаги айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида”ги 312-сон қарори ижросини ўз вақтида таъминлаш мақсадида 2025 йил ҳосилида фермер хўжаликлари томонидан етиштирилган бошоқли дон экинларини сифатли қабул қилиш, сақлаш ҳамда нобудгарчиликларнинг олдини олиш борасида бир қатор вазифалар юклатилган.
Мазкур қарордан келиб чиқиб, дон қабул қилиш ҳамда жойлаштириш билан шуғулланувчи барча тижорат вакилларининг 2025 йил ғалла ҳосилини қабул қилишда уларнинг моддий-техника базаси ҳамда дон қабул қилиш мавсумига тайёргарлик ишларини бориши бўйича ташкил этилган Ишчи гуруҳи томонидан ўрганилди.
Бухоро вилоятида мавжуд 3 та бош корхона ва 17 та дон қабул қилиш шохобчалари объектларини комплекс дезинфекциялаш, донни сақлаш шароитлари, синовларини олиб бориш бўйича лабораториялар тайёргарлиги, асфальт майдонларнинг ҳолати ва бошқа зарурий талаблар бажарилиши юзасидан ишчи гуруҳ томонидан амалий тадбирлар ўтказилмоқда.
Шунингдек, ғалла ҳосилида фермер хўжаликлари томонидан етиштирилган бошоқли дон маҳсулотини нес нобуд қилмасдан, белгиланган давлат стандарти талаблари асосида қабул қилиш, низоли ҳолатларни келтириб чиқарувчи сабабларни олдини олиш борасида тизимли ишлар амалга ошириш юзасидан чора-тадбирлар белгилаб олинди.
Бундан ташқари, қабул қилинадиган доннинг сифати, унинг сақланиши, жойлаштирилиш тартибига риоя қилиниши, миқдори ва сифати бўйича ҳисобга олишнинг тўғрилиги ҳамда донларнинг сақлашда табиий камайиш нормалари қўлланишининг асосланганлиги устидан Ўзагроинспекция томонидан назоратга олинди.
«Ўзагроинспекция» нинг Бухоро вилояти бошқармаси шўба бошлиғи Ж. Алланазаров