Жорий йилнинг 21 апрель куни “ГИЗ-Германия Халқаро ҳамкорлик ташкилоти” бош офисида «Ўзбекистон-Германия»нинг соҳавий ҳамкорлик муносабатларини мустаҳкамлаш юзасидан учрашув ўтказилди.
Мазкур учрашув ГИЗ-Германия Халқаро ҳамкорлик ташкилоти Ўзбекистонда барқарор иқтисодий ривожланиш дастур менежери Бият Шорит ҳоним (Мс. Беат Шореит) ва унинг жамоаси (лойиҳа маслаҳатчиси Мр. Маркус Круг) ҳамда «Ўзагроинспекция» бошлиғининг ўринбосари в. Ҳасанов, раҳбар маслаҳатчиси F.Mamasoliyev ва Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сифатини баҳолаш маркази директори ўринбосари J.Murtalibovlar иштирокида ўтказилди.
Учрашувда «Ўзбекистон-Германия»нинг соҳавий ҳамкорлик алоқаларни ўрнатиш ва Германия Федератив Республикасининг қишлоқ хўжалиги соҳасида назорат тизимининг бошқарув механизмларини ўрганиш, қишлоқ хўжалигида глобал-иқлим ўзгариш жараёнларини юмшатиш ва озиқ-овқат барқарорлигини сақлаш жараёнларида олиб борилаётган назорат тадбирларидаги ислоҳотлар доирасида тажриба алмашиш бўйича мулоқот олиб борилди.