Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 25 майдаги 146-сонли қарори билан тасдиқланган Низом талаблари, ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 20 декабрдаги “Ўзбошимчалик билан ерларнинг қишлоқ хўжалиги муомаласидан чиқишига сабаб бўлган ҳолларда етказилган зарар миқдорини қоплаш тўғрисида”ги 1024-сонли қарори билан тасдиқланган Низом талаблари ижроси юзасидан Инспекциянинг Сирдарё вилояти бошқармаси “Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган сув ресурслари ва ерлардан фойдаланишни назорат қилиш бўлими” томонидан бир қатор назорат тадбирлари амалга оширилди.
Жумладан, Инспекциянинг вилоят ҳамда туман бўлимлари инспекторлари жорий йилнинг ўтган 2 чораги давомида жами 13 та ҳолатда юридик ва жисмоний шахслар томонидан қишлоқ хўжалигига мўлжалланган суғориладиган экин ер майдонларини ўзбошимчалик билан эгаллаб олиб, қурилиш ишларини амалга оширилганлигини аниқлаган. Ушбу ҳолат юзасидан туман инспекторлари томонидан қонун талабларидан келиб чиққан ҳолда қишлоқ хўжалиги муомаласидан чиқарилган 0,35 гектар суғориладиган экин ер майдонларига келтирилган зарар миқдори 78 131,0 минг сўмни ташкил этиб, шундан 10 771,0 минг сўм миқдорида иқтисодий жарималар ундирилишига эришилди.
Жумладан, Оқолтин тумани бўйича 2 та ҳолатда 0,09 гектар суғориладиган экин ер майдонларини қишлоқ хўжалиги муамоласидан чиқарилиши оқибатида 52 213,0 минг сўм миқдорида зарар келтирилган. Шундан, 1- ҳолатда Оқолтин тумани ҳокимининг қарорига асосан “Порлоқ қутб юлдузи” фермер хўжалигига ижарага ажратиб берилган 105-контурдаги 50 балл бонитетли суғориладиган экин ер майдонининг 0,03 гектар ер майдони ўзбошимчалик билан эгаллаб олиниб турар-жой сифатида қурилиш ишлари амалга оширилганлиги аниқланган. Оқибатида етказилган зарар миқдори 15 592,0 минг сўмни ташкил этган. Ҳудди шунингдек 2-ҳолатда ҳам туман ҳокими қарорига асосан “Табиатнинг олтин неъмати” фермер хўжалигига ижарага ажратиб берилган 243-контурдаги 0,06 гектар кўп йиллик дарахтзорлар билан банд бўлган ер майдонида ўзбошимчалик билан турар-жой ва молхона биноси қуриб олинганлиги оқибатида 36 621,0 минг сўм миқдорида зарар келтирилган.
Қолаверса, Сирдарё туманида 9 та ҳолатда 0,05 гектар суғориладиган экин ер майдонларини қишлоқ хўжалиги муамоласидан чиқарилиши оқибатида 22 369,0 минг сўм миқдорида зарар келтирилган. Жумладан, Сирдарё тумани Орзу МФЙда яшовчи фуқаро М.А. МФЙ ҳудуди қишлоқ хўжалик харитасининг 101-контурдаги балл бонитети 49 га тенг бўлган экин ер майдонининг 0,012 га ер майдонига ўзбошимчалик билан молхона-пиллахона қурилиш ишлари амалга оширилганлиги оқибатида 6 736,0 минг сўм миқдорида, Элобод МФЙда яшовчи фуқаро Ж.О.га деҳқон хўжалиги юритиш учун ажратиб берилган 383-контуридаги 0,012 гектар 68 балл бонитетли суғориладиган экин ер майдонини ўзбошимчалик билан эгаллаб ноқонуний уй-жой қуриб олиши оқибатида 6 112,0 минг сўм миқдорида, Навоий МФЙдаги яшовчи фуқаро Қ. А. томонидан 127-контуридаги 0,15 гектар 56 балл бонитетли суғориладиган экин ер майдонини ўзбошимчалик билан эгаллаб ноқонуний молхона биносини қуриб олинганлиги оқибатида 8 732,0 минг сўм миқдорида зарар келтирилганлиги аниқланган.
Юқорида аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари бўйича қишлоқ хўжалик ерларига етказилган зарар суммаларини ундириш учун тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, туманлараро иқтисодий судларига қишлоқ хўжалик ерларига етказилган зарар сумма юборилди.
“Ўзагроинспекция”нинг Сирдарё вилоят бошқармаси томонидан қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер майдонларидан мақсадсиз фойдаланишни олдини олиш бўйича доимий равишда назорат ўрнатилиб, қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйган айбдор шахсларга нисбатан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда чора кўриш ишлари таъминланиб келинмоқда.
Ш.Қаршибоев,“Ўзагроинспекция”нинг Сирдарё вилояти бошқармаси
“Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган сув ресурслари
ва ерлардан фойдаланишни назорат қилиш бўлими
бош инспектори