Ру Ўз O`z En

ҚОНУНГА АМАЛ ҚИЛМАГАН ЖАРИМА ТЎЛАЙДИ

4 Июнь 2020 2901

Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида қишлоқ хўжалигига мўлжалланган сув ресурслари ва ерлардан фойдаланишни назорат қилиш бўйича “Ўзагроинспекция”нинг Навоий вилоят бошқармаси Навбаҳор туман бўлими томонидан ҳам бир қанча ишлар амалга оширилди.

Хусусан, туманда фаолият юритиб келаётган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган сув ресурсларидан ва ерлардан фойдаланувчилар, яъни
15 нафар фермер хўжалиги мансабдор шахсларига нисбатан сув ва ерлардан хўжасизларча, ўзбошимчалик билан фойдаланиш ҳолатлари аниқланиб, уларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг тегишли бандлари билан маъмурий иш қўзғатилди ва Суд тартибида жарималар белгиланиб, тўлиқ ундирилиши таъминланди.

Сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли қоидаларини бузиб, сувдан хўжасизларча фойдаланган 1 нафар фермер хўжалиги раҳбари ва 2 нафар фуқарога, шунингдек, фермер хўжалиги раҳбарлари томонидан қишлоқ хўжалигига мўлжалланган сув ресурслари ва ерлардан фойдаланиш соҳасида Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 48-моддасида белгиланган  суғориладиган майдонларни мелиоратив ҳолатини янада ёмонлашишига олиб келган ва тупроқнинг унумдор қатламни пасайишига сабабчи бўлган 16 нафар фермер хўжалиги раҳбарига ҳам белгиланган тартибда маъмурий чоралар кўрилди.

Айниқса, “Навбаҳор Агро Пилла” МЧЖга қарашли “Оқ олтин”, “Бешработ”, “Янги Қўрғон” МФЙ ҳудудларида жойлашган тутзорлар майдонларини ноқонуний эгаллаб олган 5 нафар фуқарога нисбатан ҳам Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 60-моддаси 2-қисми билан  маъмурий жавобгарлик тўғрисида иш қўзғатилиб, уларнинг ҳар биридан 223 минг сўмдан жарима ундирилиши таъминланди.

Шунингдек, “Навбаҳор Агро Пилла” МЧЖ раҳбари номига тақдимнома киритилиб, ерларни ўзбошимчалик билан эгаллаб олишга йўл қўйганлиги ва чора кўрмаганлиги учун корхона мансабдор шахсларига нисбатан МЖтКнинг 601-моддаси 1-қисми билан маъмурий жавобгарликка тортиш масаласи кўриб чиқилмоқда.

Text to speech