Ру Ўз O`z En

Қўшма рейдлар давомида ҳуқуқбузарликлар аниқланмоқда

1 Декабрь 2021 1730

Қишлоқ хўжалиги, сув хўжалиги ва йўл қурилиш соҳаси фаолияти жараёнида техникалардан белгиланган тартибда фойдаланилиши устидан назорат қилиш “Ўзагроинспекция” ҳудудий бўлинмалари зиммасига юклатилган бўлиб, соҳадаги меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар ижросини таъминлаш мақсадида, жойларда бир қатор ишлар белгиланган график ва режа асосида мунтазам амалга оширилмоқда.

Қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл қурилиш техникаларидан самарали фойдаланишни назорат қилиш йўналишида жорий йилнинг 10 ойлиги давомида 1276 та назорат тадбирлари ўтказилган бўлиб, 995 та қонунбузилиши ҳолатлари аниқланган, 599 та шахсларга нисбатан белгилаган тартибда маъмурий чоралар кўрилиб, битта ҳолатда материаллар тегишлилиги бўйича кўриб чиқиш учун суд органларига юборилди.

Назорат тадбирлари давомида ҳуқуқбузарларга нисбатан 111 млн 320 минг сўмлик жарималар қўлланилган бўлиб, маълум миқдорининг ундириб олиниши таъминланди.

Шунингдек, Қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл қурилиш техникаларидан самарали фойдаланишни назорат қилиш мақсадида, “Ўзагроинспекция”нинг Андижон вилояти бошқармаси ва Андижон вилояти ИИБ ЙҲХБ ҳамкорликда қўшма рейд тадбирлари ташкил этилиб, хар ҳафтанинг пайшанба куни хар бир туманда рейд тадбирлари ўтказилиши белгилаб олинган.

Жорий йилнинг 18 ноябрь куни туманлар Агроинспекциянинг туман бўлим ходимлари ва ИИБ ЙҲХБ лар билан ўтказилган қўшма рейд тадбирлари натижасида 18 нафар шахслар томонидан қонун бузилиш ҳолатлари аниқланиб, тегишли тартибда маъмурий чоралар кўрилди.

Келгусида Қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл қурилиш техникаларидан самарали фойдаланиш бўйича назорат тадбирлари мунтазам олиб борилиши таъминланади.      

А. Комилов, Инспекциянинг Андижон вилояти бошқармаси Техникалар ҳолатини назорат қилиш бўлими бош инспектори                            

 У. Абдуллаев. Инспекциянинг Андижон вилояти бошқармаси. Жамоатчилик билан алоқалар бўлими бош инспектори                               

 

Text to speech