Ру Ўз O`z En

Республикада эртанги пиёз экилиши авж паллада

16 Сентябрь 2022 1869

Мамлакатимиз аҳолиси истеъмолида пиёз алоҳида ўринга эга бўлиб, мазкур маҳсулотга бўлган эҳтиёж эса йил давомида мавжуд. Ушбу эҳтиёжни қондириш мақсадида жорий йилнинг август-сетябрь ойларида Республикамиз бўйича жами 53 минг гектар майдонда пиёз экилиши кўзда тутилган.

Ўзагроинспекциянинг Кўчатлар, мева-сабзавот ва полиз қишлоқ хўжалиги экинлари уруғлари етиштиришни назорат қилиш бўлими ва унинг ҳудудий бошқармалар ва туман бўлимларидаги уруғчиликни назорат қилиш инспекторлари томонидан август-сетябрь ойларида фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналарининг майдонларида экилиши режалаштирилаётган пиёз экинининг сифатли уруғликлар билан ўз муддатида таъминланиши назорат қилиб келинмоқда.

Ҳудудларда жорий йилнинг 14 сентябрь ҳолатига 22 минг гектар майдонларда экиш ишлари амалга оширилди. Фарғона, Сирдарё, Тошкент ва Сурхондарё вилоятларида пиёз экилиши режалаштирилган майдонларнинг 50 фоизида экиб бўлинди.

Эрта баҳорда янги пиёз маҳсулотини ички бозорларга етказиб беришни биринчилардан бўлиб, Сурхондарё вилояти деҳқонлари бошлаб беради. Бугунги кунда мазкур вилоят деҳқонлари экилиши режалаштирилган 6 минг гектар майдондан 3 минг гектарида ёки режанинг 50 фоизида экиш ишларини амалга оширишга эришдилар.

Айниқса, вилоятнинг Қумқўрғон, Шўрчи, Жарқўрғон ва Денов туманларида ушбу ишлар уюшқоқлик билан ташкил этилган.

Агроинспекциянинг Сурхондарё вилоят бошқармаси ва унинг туман бўлимлари томонидан фермер хўжаликларига уруғликларни сертификатлаштириш ва етиштириш агротехнологиясини ўргатиш юзасидан тегишли кўрсатмалар бериб келинмоқда.

Мисол учун, Ангор тумани Қ.Тулаков ҳудудидаги “Файзулло Ангор” фермер хўжалигининг 9 гектар майдонида пиёзнинг (Карский) “Қизил” ҳамда “Электрик” навларидан 0.30 гектар ер майдонларда кўчатлар парвариш қилинмоқда, ушбу пиёз кўчатлари 5 гектар майдонга экилиши режалаштирилган.

Х.Махмудов,  “Ўзагроинспекция" бўлим бошлиғи

З. Исматов, бош инспектор

 

Text to speech