Ру Ўз O`z En

Самарқанд: ғўза парваришига оид агротехник тадбирлар назоратда

23 Май 2023 2301

Самарқанд вилоятида ер эгалари томонидан 2023 йил ҳосили учун парваришланаётган 71 минг 306 гектардаги ғўза ниҳолларини агротехник тадбирларининг бажарилишини уюшқоқлик билан ўтказишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Мазкур агротехник тадбирларнинг ўз вақтида ва сифатли ўтказилиши «Ўзагроинспекция»нинг Самарқанд вилоят бошқармаси ва туманлар бўлимлари ходимлари томонидан мунтазам равишда мониторинг қилиб борилмоқда.

Ғўза парвариши тадбири мавсумида инспекциянинг ҳудудий бошқармаси ва туманлар бўлимлари инспекторлари томонидан 11 та кластер корхоналари ва 1900 дан ортиқ фермер хўжаликларининг 17 минг 51 гектар ер майдонида бажарилган ишлар таҳлил қилинди.

Тадбирлар давомида 185 гектар ер майдонида культивация, 135 гектар ер майдони чуқур юмшатиш ишларини сифати талабга жавоб бермаслиги, саёз ҳайдалганлиги ҳолати аниқланиб, 271 та қишлоқ хўжалиги корхоналари раҳбарлари мавжуд камчиликларни бартараф этиш юзасидан огоҳлантирилди.

Мавсумни сифатли ўтишини таъминлаш мақсадида мавжуд 1 минг 612 та культиватордан унумли фойдаланилмоқда. Ғўза майдонларида агротехник тадбирларини белгиланган муддатларда қулай фурсатлардан фойдаланган ҳолда амалга ошириш учун 41 минг 328 нафар ишчилар чопиқ қилиш ишларига жалб қилинган, техника воситаларининг юқори унум билан ишлаши учун кунига 100 тоннадан ортиқ дизель ёқилғиси етказиб берилаётган бўлиб, бир кунда ўртача 7,5 минг гектар культивация ва 9 минг гектардан ортиқ майдонда чуқур юмшатиш ишлари сифатли бажарилди.

Пахтадан юқори ҳосил олишни мўлжаллаган деҳқонлар чигит экиш билан бирга фосфорли ва калийли минерал ўғитлар билан озиқлантиришга алоҳида эътибор қаратишди. Бунда, тупроқ унумдорлиги ошиши билан бирга, тўлиқ ғўза кўчатини олишга эришилди. Шуниси эътиборлики, ғўза майдонларини биринчи озиқлантириш ишлари ҳам жадаллик билан тўлиқ ўтказилди.

Вилоятнинг Пахтачи, Нарпай, Каттақўрғон, Пастдарғом, Оқдарё, Иштихон, Пайариқ,  туманларида ғўза агротехникаси боъйича кўргазмали семинарлар ташкил қилиниб, ўтказилди.

"Ўзагроинспекция"нинг Самарқанд вилоят бошқармаси

Text to speech