Ру Ўз O`z En

Самарқанд: ғўза парвариши авж паллада

26 Июль 2024 1327

Жорий йилда Самарқанд вилоятида 73246 гектар майдонда ғўза парвариш қилинмоқда. Вилоятли бободеҳқонлар пахтадан мўл ва сифатли ҳосил етиштиришга алоҳида эътибор қаратишмоқда.

Ғўза майдонларининг қатор ораларига ишлов бериш учун 1 минг 544 дона культиваторлар жалб қилиниб, бугунги кунда вилоят ҳудудларида 5, 6 марта культивация ишлари ҳамда ғўза майдонларида минерал ўғитлар билан 3-озиқлантириш ишлари тўлиқ якунланиб, 2-суғориш ишлари 84 фоиз, чилпиш ишлари 82 фоиз майдонларда ўтказилган.

"Ўзагроинспекция"нинг Самарқанд вилоят бошқармаси ва туманлар бўлимлари томонидан, ғўза парвариши юзасидан агротехник тадбирларнинг ўз вақтида ва сифатли амалга оширилиши юзасидан доимий мониторинг-таҳлил тадбирлари ўтказилмоқда.

Ўтказилган тадбирлар давомида 1 минг 707 та фермер хўжалигининг 6 166 гектар ғўза майдонида хато-камчиликлар аниқланди.

Жумладан, 69 та фермер хўжалигида 229 гектар кўчат сони кам, сийрак униб чиққан, 246 та фермер хўжалигининг 1150 гектар майдонида культивация сифатсиз ва кеч ўтказилган, 165 та фермер хўжалигининг 286 гектар майдонда минерал ўғитлар билан сифатсиз озиқлантириш, 173 та фермер хўжалигининг 419 гектар майдонида чуқур юмшатиш саёз ва сифатсиз ўтказилган, 192 та фермер хўжалигининг 673 гектар майдонида чопиқ ишлари муддатида ўтказилмаган ёки сифатсиз ўтказилган, 506 та фермер хўжалигининг 2623 гектар майдонида бегона ўтдан тозаланмаган, 177 та фермер хўжалигининг 459 гектар майдонида зараркунанда ва ҳашаротларга қарши сифатсиз ишлов берилган, 179 та фермер хўжалигининг 327 гектар майдонида чилпиш ишлари сифатсиз ўтказилган ва 168 та фермер хўжалигининг 168 та култиваторларида ишчи органлари тўлиқ жиҳозланмаганлиги аниқланди.

Аниқланган камчиликларни бартараф қилиш мақсадида фермер хўжаликларига 1358 та огоҳлантириш, 66 та ёзма кўрсатма ва соҳа масъулларига 28 та тақдимномалар берилган.

Ш.Бутунов, Қишлоқ хўжалигида агротехник тадбирларни ўтказилишини назорат қилиш бўйича бош мутахассис      

Text to speech