Ру Ўз O`z En

Самарқанд: пахта хом-ашёсини сифатли сақланиши назоратда

26 Декабрь 2023 2183

Ўзагроинспекциянинг Самарқанд вилоят бошқармаси пахта хом-ашёси ва уларни қайта ишлашдан олинган маҳсулотлардан фойдаланишни назорат қилиш шўбаси томонидан пахтани қайта ишлаш корхоналари томонидан пахта хом-ашёсини қабул қилиниши, қайта ишланиши ва сифатли сақланиши ҳамда реализация қилиниши, бешинчи хат бошисига кўра эса нобудгарчилик бўйича белгиланган нормаларининг тўғри ва асосли қўлланилиши, маҳсулотнинг чиқиш меъёрларига ҳамда сифатига риоя этилиши юзасидан мониторинг таҳлиллари олиб борилмоқда.

Жумладан, Нарпай туманида фаолият олиб бораётган «Мароқанд сифат” МЧЖ томонидан 2023-йил пахта ҳосилидан 35 965 тонна пахта хом-ашёси қабул қилинган бўлиб, шундан 5 259 тоннаси жамиятга қарашли “Чархин” пахта қабул қилиш манзилида ва 30 706 тоннаси “Корхона қоши” пахта манзилида тайёрланган.

Тайёрланган пахта хом-ашёсидан 15 минг тонна пахта хом-ашёси қайта ишланиб, ундан 5 266 тонна пахта толаси, 8 125 тонна чигит, 601 тонна пахта момиғи ҳамда 526 тонна юлуқ ва калта момиқ аралашган чиқиндилари олинган. Жамиятга қарашли “Чархин” пахта қабул қилиш манзилидаги 5 259 тонна пахта хом-ашёси тўлиқ дастлабки қайта ишлаш учун пахта тозалаш корхонасига ташиб олинди.

Олинган пахта толаси жамиятнинг ип йигирув корхонасида қайта ишланаётган бўлса, пахта техник чигити эса жамиятнинг ўзида ташкил этилган ёғ-мой корхонасида пахта мойи, пахта шроти ва пахта шелухаси қайта ишланмоқда ҳамда реализация қилинмоқда.

Мониторинг таҳлили бўйича жамиятда ишлаб чиқарилаётган пахта толаси, пахта техник чигити ва пахта момиғи бўйича ишлаб чиқариш занжири жамиятнинг ишлаб чиқариш бўғинларида: тўқимачилик, ёғ-мой ва бошқа корхоналарида хом-ашё сифатида фойдаланилиши тўлалигича таъминланганлиги маълум бўлди.

Инспекция ваколати доирасида вилоятдаги пахта-тўқимачилик кластерларида доимий мониторинг таҳлиллари олиб борилмоқда.

 

Б.Рахмонов, “Ўзагроинспекциянинг Самарқанд вилоят бошқармаси шўъба бошлиғи 

Text to speech