Ру Ўз O`z En

Самарқанд: 11 та пиллани қайта ишлаш корхоналари билан шартнома имзоланиши назоратга олинган

22 Май 2023 2153

Президентнинг 2020-йил 17-январдаги “Пиллачилик тармоғида ипак қурти озуқа базасини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига асосан, вилоятда тутзорларни кенгайтириш, тутчиликда сув тежовчи суғориш технологияларини қўллаш ҳамда агротехника тадбирларини самарали ўтказилишини рағбатлантириш, пиллачилик тармоғида амалга оширилаётган ислоҳотларни янада чуқурлаштириш каби муҳим вазифалар белгилаб берилган.

Шунингдек, вилоят ҳокимлиги томонидан тасдиқланган топшириқда пилла хом ашёсини етиштириш бўйича қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчилар билан пиллани қайта ишлаш корхоналари ўртасида контрактация шартномаларини тузиш ва ушбу шартномаларни туман қишлоқ хўжалиги бўлимларидан рўйхатдан ўтказиш, мавсум давомида ҳар бир фермер хўжалиги ва касаначиларга тегишли бўлган тут дарахлари ва тутзорларни агротехника қоидаларига риоя қилган ҳолда ишлов бериш ва тут баргларидан унумли фойдаланиш каби вазифалар белгилаб берилган.

Шунга кўра, мазкур қарор ва вилоят ҳокимининг йиғилиш баёнида берилган топшириқлар ижроси "Ўзагроинспекция"нинг вилоят бошқармаси ҳамда туман бўлимлари томонидан назоратга олинган бўлиб, бугунги кунда вилоятдаги 11 та пиллани қайта ишлаш корхоналари томонидан фермер хўжаликлари ва касаначилар ўртасида шартномаларнинг тўлиқ имзоланиши таъминланди ҳамда 3 минг 325 тонна пилла етиштириш топшириғини бажариш мақсадида, 54 минг 284 та звенога 57 минг 329 қути ипак қурти уруғи тарқатилди.

Бугунги куда вилоятда етиштирилган пилла хом ашёсини қабул қилиш ишлари бошланган боълиб, вилоятда биринчилардан боълиб Оқдарё тумани 1-секторига қарашли “Қаҳрамон” ММТП ҳудудида фаолият юритаётган “Пичоқчи кластер” фермер хоъжалиги томонидан 580 килограмм пилла хом ашёси етиштирилиб, белгиланган режа 102,7 фоизга бажарилди.

"Ўзагроинспекция" Самарқанд вилояти бошқармаси

 

Text to speech