“Қишлоқ хўжалиги экинлари уруғчилигини янада ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарорида белгиланган Уруғлик учун экилган ғалла майдонларида навларнинг навдорлигини аниқлаш учун уруғлик далаларни апробацияга тайёрлаш, бегона нав, тур ҳилларидан ҳамда бегона ўтлардан тозалаш ишларини амалга оширилиши Инспекциянинг Самарқанд вилоят бошқармаси томонидан назорат қилиб борилмоқда.
Вилоят туманларида мавжуд 262 та субъектлар томонидан 8 минг 459 гектар майдонларда уруғлик ғалла парвариш қилинмоқда. Бугунги кунда жами 973 гектар майдонлар- бегона ўт босганлиги, иккинчи йил ғалла ўрнига экилганлиги ва агротехник тадбирларни ўз вақтида бажарилмаганлиги сабабли яроқсизга чиқарилиб, ҳозирда, қолган 7 минг 486 гектар майдонлар ҳисобига 18 минг 581 тонна юқори авлодли уруғлик дон жамғариш режалаштирилмоқда.
Жумладан; 531 гектарига (7 фоиз) “2-йил кўпайтириш кўчатзори”, 6 минг 143 гектарига (82 фоиз) “Супер элита” ва 812 гектарига (11 фоиз) “Элита” авлодли уруғликлар экилган майдонларини ташкил қилади.
Шундан 155 та субъектнинг 4 минг 45 гектар майдонига кузги юмшоқ буғдойнинг 13 та хорижий навлари, 107 та субъектнинг 3 минг 441 гектар майдонларига 10 та маҳаллий навлар экилган.
Бундан ташқари, вилоят туманларида 9 та уруғлик донни қабул қилиш, сақлаш, саралаш ва дорилаш цехлари мавжуд бўлиб, ушбу цехларни мавсумга тайёрлаш, нав ва авлодлар бўйича алоҳида қабул қилиш майдончалари таъмирлаш ҳамда дезинфекция қилиш, тарозиларни онлайн дастурига улаш ишлари тўлиқ бажарилиши бошқарма томонидан назоратга олинган.
Х.Нурбеков, Инспекциянинг Самарқанд вилояти бошқармаси Қишлоқ хўжалиги экинлари уруғлари етиштирилишини назорат қилиш шўбаси бошлиғи