Айни кунларда Самарқандлик деҳқонлар 75 минг 580 гектар майдонда етиштирилган ҳосилни қисқа муддатларда йиғиб-териб олиш мақсадида мавсумга тайёргарлик ишларини қизғин олиб боришмоқда. Кластер корхоналари томонидан замонавий пахта териш машиналари, қишлоқ хўжалиги техникалари, тиркамалар келтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Хусусан, Нарпай туманидаги “Мароқанд сифат” МЧЖ томонидан Хитойдан 4 дона замонавий пахта териш машинаси, Туркиядан 20 дона трактор ҳамда 12 дона замонавий тиркамалар келтирилди.
- Мамлакатимиз Президенти томонидан қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришга саноат асосида ёндошувни жорий этиш мақсадида кластер корхоналари ташкил этилганлиги соҳада амалга оширилаётган ислоҳотларда намоён бўлмоқда.
2020 йил ҳосили учун кластер корхонаси томонидан жами 10 минг 762 гектар ер майдонида пахта етиштирилмоқда. Шу мақсадда 223 та фермер хўжаликлари билан контрактация шартномалари имзоланди, ҳамда хом ашёни қабул қилиб олиш ва қайта ишлашга киришилмоқда
Пахта йиғим-терим мавсумини ўз вақтида ва сифатли якунлаш мақсадида замонавий қишлоқ хўжалиги техникалари, тиркамалар, бутловчи қисмлар келтириш юзасидан амалий тадбирлар олиб борилмоқда.
2019 ва 2020 йиллар давомида жамият томонидан 54 миллиард сўмлик жами 127 та қишлоқ хўжалиги техникалари, тиркамалар ва бутловчи механизмалар келтирилди,- дейди “Мароқанд сифат” МЧЖ директори Жаҳонгир Исматов.
Бугунги кунда, Инспекциянинг Нарпай тумани бўлими томонидан замонавий қишлоқ хўжалиги техникалари ва тиркамалар электрон рўйхатга олиниб, уларнинг барчаси техник паспорт ва давлат рақам белгилари билан таъминланди.
Инспекциянинг Самарқанд вилоят бошқармаси Матбуот хизмати