Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 12 октябрьдаги “Қишлоқ хоъжалиги экинлари уруғчилигига оид айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тоъғрисида”ги 641-сон қарори билан тасдиқланган «Низом»га асосан 2023 йил ҳосили учун экилган уруғлик ғўза майдонларида апробация ўтказишга бағишланган вилоят кўргазмали семинари Оқдарё тумани «Оқдарё» ММТП ҳудудидаги “Фатхулло Бўтанош” фермер хўжалигида 2023 йил мавсумида уруғлик учун экилган ғўза майдонида ўтказилди.
Унда вилоят Қишлоқ хўжалиги бошқармаси бошлиғи ва туман бўлимлари бошлиқлари, «Ўзагроинспекция»нинг вилоят бошқармаси ва туман бўлимлари мутасаддилари, “Элита уруғчилик хўжалиги” МЧЖ раҳбарлари, тегишли мутахассислар, селекционер олимлар, фермер хўжалиги раҳбарлари иштирок etishdi.Seminarda сўзга чиққанлар жорий йил мавсумида уруғлик учун экилган ғўза майдонларида апробация ўтказиш борасида муҳим маълумот ва тавсиялар беришди.