Ру Ўз O`z En

Қишлоқ хўжалиги техникалари ҳолати назоратда

24 Март 2025 227

«Ўзагроинспекция»нинг Андижон вилоят бошқармаси Техника ҳолатини назорат қилиш соҳасида қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникаларини теҳник ҳолатини назорат қилиш, жисмоний ва юридик шахсларга давлат хизматлари кўрсатиш ва рақамлаштириш бўйича бир қатор ижобий ишлар амалга оширилди.

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришда агротехник тадбирлар ўтказишда фойдаланиладиган 6.3 мингдан ортиқ қишлоқ хўжалиги техникаларини texnik ҳолати устидан nazorat ўрнатилди ва бунинг натижасида ушбу техникалар ёрдамида агротехник тадбирларни ўз вақтида сифатли бажарилиши таъминланди.

Шунингдек ўтказилган nazorat тадбирлари давомида 25 та носоз техникадан фойдаланиш ва уни йўлга чиқариш, та техникани давлат рўйхатидан ўтказмасдан фойдаланиш, та техникани бошқарув ҳуқуқисиз бошқариш ҳолатлари аниқланиб, уларга нисбатан 234 та ёзма кўрсатма, 133 та тақдимнома ва 30 та маъмурий жазо чоралари қўлланилди.

 Давлат хизматини кўрсатиш йўналишида 391 дона қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникаларини давлат рўйхатидан ва қайта рўйхатдан ўтказилиши таъминланди ва рўйхатга олинганлиги тўғрисида 517 дона техник паспорт, 309 дона давлат рақам белгиси ҳамда 122 дона техник гувоҳнома расмийлаштириб берилди.

Шу билан бирга 1888 дона қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл қурилиш техникалари мажбурий йиллик texnik кўрикдан ўтказилиши таъминланди.

Тракторчи-машинист гувоҳномасини олиш учун  354 та талабгорлардан имтиҳонлар олинди ва  имтиҳондан ўтган 354 та талабгорга тракторчи-машинист гувоҳномаси расмийлаштириб берилди.

Кўрсатиладиган 6 турдаги давлат хизматларидан «мй.гов.уз» портал орқали фойдаланиш имконияти яратилди ва ушбу портал орқали Инспекция келиб тушган га яқин жисмоний ва юридик мурожаатлари ижроси таъминланди.

Ўзаро маълумотларни алмашишни қоғоз шаклидан воз кечилиб электрон шаклга ўтказиш бўйича вазирлик ва идоралар билан қилинган интеграциялар сони 16 тага етиб, бунинг натижасида 2.5 мингдан ортиқ электрон ахборот алмашинуви амалга оширилди.

Text to speech