Ру Ўз O`z En

Самарқандда мавсумолди "Арбитраж гуруҳи" вазифалари тушунтирилди

15 Сентябрь 2022 1517

"Ўзагроинспекция" фаолиятини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга асосан, Инспекциянинг ҳудудий бошқарма ва туманлар бўлимлари зиммасига пахта хом-ашёси ва ундан қайта ишланган маҳсулотларни қабул қилувчи, сақловчи ва ишловчи корхоналарнинг техник ҳолати юзасидан назорат қилиш вазифаси юклатилган.

Бугунги кунда вилоятда мавжуд 11 та пахта-тўқимачилик кластерлари тизимидаги 29 та пахта қабул қилиш масканларида жорий ва капитал таъмирлаш ишлари амалга оширилиб, пахта қабул қилиш масканлари шай ҳолатга келтирилди. Шунингдек, пахта йиғим-терими учун зарурий инвентарлар брезент, терим этаги, авто ёпқичлар ва уруғлик пахта учун қанор қоплар захираси яратилди.

Шунингдек, Инспекция бошлиғининг 2022 йил 31 августдаги И-70-сонли буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида, фермер хўжаликлари, кластерлар ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналарига пахта маҳсулоти етиштириш бўйича тузилган шартномавий мажбуриятларнинг бажарилишида, ишончли ҳисоботлар юритилишида ҳамда миқдори ва сифати бўйича қонунбузилишларга йўл қўйилишининг олдини олишда амалий ёрдам кўрсатиш, шунингдек ўзаро низоларни жойида ҳал этиш юзасидан Пастдарғом туманидаги фаолият юритаётган “Samarqand Kamalak invest tekstil” МЧЖга қарашли “корхона қоши” пахта қабул қилиш масканида амалий ўқув-семинари ўтказилди.

Семинарда пахтачилик тармоғида фаолият юритиб келаётган мутасадди корхона ва ташкилот раҳбарлари, кластер корхоналари ҳамда фермер хўжаликлари раҳбарлари, пахта қабул қилиш масканлари мутахассислари, “Ўзагроинспекциянинг Самарқанд вилоят бошқармаси ва туман бўлимлари бошлиқлари ҳамда Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси қошидаги “Агросаноат мажмуида хизматлар кўрсатиш маркази”ДУК вилоят филиали раҳбари ва мутахассислари иштирок этишди

Семинарни “Ўзагроинспекциянинг Самарқанд вилоят бошқармаси бошлиғи Д.Ачилов очиб бериб, пахтачилик тармоғида амалга оширилаётган бозор механизмларини жорий қилиш, пахта етиштирувчи фермерларни ўз меҳнати натижаларига тўлиқ эгалик қилган ҳолда, тадбиркор сифатида иқтисодий эркин фаолият юритишлари учун кенг шароитни яратиш билан боғлиқ ислоҳотлар, шунингдек, Президентнинг 2020 йилнинг 6 мартдаги “Пахтачилик соҳасида бозор тамойилларини кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида” ПҚ-4633-сонли қарорига мувофиқ, пахта хом-ашёсини етиштиришда давлат буюртмасини бекор қилиниши соҳада амалга оширилган ислоҳотлар тўғрисида қисқача маъруза қилди.

Шундан сўнг, “Ўзагроинспекциянинг Самарқанд вилоят бошқармаси бош инспектори Б.Рахмонов сўзга чиқиб, пахта йиғим-терими муҳим агротехник тадбир ҳисобланганлиги сабабли ҳукумат топшириғига асосан Инспекция бошлиғининг 2022 йил 31 августдаги И-70-сонли буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида бир қатор қишлоқ хўжалигига алоқадор бўлган ташкилотлар билан ҳамкорликда, пахта етиштирувчи туманларда, пахта хом-ашёсини топширувчи ва қабул қилувчи хўжаликлар ўртасида юзага келиши мумкин бўлган низоли масалаларни жойида ҳал этиш бўйича ташкил этилган “Арбитраж” гуруҳларининг вазифалари ҳақида гапириб ўтди.

Семинар қатнашчиларига “Ўзагроинспекциянинг 2022 йил пахта ҳосилини қабул қилиш мавсумида пахта хом-ашёсининг сифат кўрсаткичларни аниқлаш бўйича методик қўлланмалар тарқатилди.

А. Худоёров, Инспекциянинг Самарқанд вилоят бошқармаси матбуот хизмати бош инспектори

 

Text to speech