Ру Ўз O`z En

САРА УРУҒ МЎЛ ҲОСИЛ ГАРОВИДИР!

21 Август 2020 2983

“Ўзагроинспекция”нинг Фарғона вилоят бошқармаси назорати остида ҳудудларда 2021 йил ҳосили учун фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналари томонидан юқори нав ва авлодларга 29 924 тонна сифатли ғалла уруғлиги етиштирилди.

Вилоятнинг “Фарғонадонмаҳсулотлари” АЖга қарашли Фарғона ДҚҚШ ва Марғилондон ДҚҚШ уруғлик цехи, “Қўқондонмаҳсулотлари” АЖ қошидаги уруғлик цехи, Рапқон уруғлик цехи, “Қуваддонмаҳсулотлари” АЖ қошидаги уруғлик цехи ва “Бағдоддонмаҳсулотлари” АЖга қарашли Бағдод уруғлик цехларида 2021 йил ғалла ҳосили учун уруғлик донни нав ва авлодлари бўйича алоҳида омборлар ва махсус жойларга жамғарилди.

Юқоридаги дон корхонларининг уруғлик цехларда бугyнги кунда қабул қилинган уруғлик ғаллани саралаш ишларини якунлаб, дорилаш ишлари олиб борилмоқда.

Уруғлик донларни дорилашда Давлат кимё комиссияси томонидан тавсия этилган препаратлардан фойдаланиш мунтазам назоратга олинган бўлиб, асосан чанг ва қаттиқ қоракуя касаллигига қарши Аммоний салицилат, (Баҳор 0,75 л/тн), Тебуконазол (Делтебу 0,45 л/тн) Тебуконазол (Геркулес 0,45 л/тн) кимёвий препаратлари билан дориланмоқда.

Вилоятда жами 29 924 тонна уруғлик донни дорилаш белгиланган бўлиб, бугунги кун ҳолатига бир кунда 693 тонна, мавсум давомида 7 523 тонна уруғлик дон дориланиб, режага нисбатан 25,1 фоизни ташкил этмоқда.

Жумладан, “Фарғонадонмаҳсулотлари” АЖга қарашли Фарғона уруғчилик цехида режа бўйича 5 330 тонна уруғлик донни дорилаш белгиланган бўлиб, бир кунда 90 тонна, мавсум давомида 1 022 тонна ёки режага нисбатан 19,2 фоиз уруғлик дон дорилган, Марғилон уруғчилик цехида эса 4 404 тонна тонна уруғлик донни дорилаш белгиланган бўлиб, бир кунда 80 тонна, мавсум давомида 839 тонна уруғлик дон дориланиб, режага нисбатан бажарилган иш 19,1 фоизни ташкил этмоқда.

“Қўқондонмаҳсулотлари” АЖ қошидаги Қўқон уруғлик цехида 6 338 тонна тонна уруғлик донни дорилаш белгиланган бўлиб, бир кунда 153 тонна, мавсум давомида 1 992 тонна ёки режага нисбатан 31,4 фоиз уруғлик дон дорилган, Рапқон уруғлик цехи режа бўйича 4 812 тонна уруғлик донни дорилаш белгиланган бўлиб, бир кунда 121 тонна, мавсум давомида 1 524 тонна уруғлик дон дориланиб, режага нисбатан 31,7 фоизни ташкил этмоқда.

“Бағдоддонмаҳсулотлари” АЖга қарашли Бағдод уруғлик цехида 6 678 тонна уруғлик донни дорилаш белгиланган бўлиб, бир кунда 140 тонна, мавсум давомида 1 667 тонна уруғлик дон дорилган бўлиб, режа 25,0 фоизга бажарилган.

“Қуваддонмаҳсулотлари” АЖ қошидаги уруғлик цехида 2 363 тонна уруғлик донни дорилаш белгиланган бўлиб, бир кунда 103 тонна, мавсум давомида 479 тонна уруғлик дон дорилган бўлиб, режа 20,3 фоизга бажарилган.

Уруғлик донларни нав ва авлодлар бўйича дорилаш ишларини мунтазам равишда бошқарманинг туман бўлимлари катта инспекторлари томонидан назоратга олинган бўлиб, навлар ва авлодлараро механик аралашиб кетишининг олдини олиш ва сифатли дориланиши доимий назоратга олинган.

“Ўзагроинспекция”нинг Фарғона вилоят бошқармаси

 

Text to speech