Ру Ўз O`z En

СИРДАРЁ ВИЛОЯТИДА УРУҒЛИК ДОН ЕТИШТИРИШ БЎЙИЧА СЕМИНАР ЎТКАЗИЛДИ

15 Май 2025 60

Боёвут туманида жойлашган “Хасанбой-Ҳусанбой" фермер хўжалиги дала майдонида уруғлик ғалла етиштирилаётган майдонларни апробация кўригидан ўтказиш юзасидан амалий ўқув-семинар ташкил этилди.

Семинарда соҳага алоқадор ташкилот раҳбарлари, “Ўзагроинспексия”нинг Сирдарё вилоят бошқармаси бошлиғи, туман бўлими бошлиқлари ва мутахассислари, “Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сифатини баҳолаш маркази” ДМ вилоят раҳбарлари ва уларнинг туманлардаги вакиллари, Элита уруғчилик хўжаликлари  бошлиқлари ва уруғчилик фермер хўжаликлари раҳбарлари, пахта-тўқимачилик кластерлари вакиллари ҳамда вилоят ва туманлардан апробация ўтказиш учун тузилган комиссия аъзолари иштирок этишди.

Унда сўзга чиққанлар уруғлик ғалла майдонларида дала апробация кўригини тўғри ўтказиш, уруғлик ғалла етиштириш ва қайта ишлаш мавсумида соҳага алоқадор ходимларнинг стандарт талабларига қатъий риоя қилишлари лозимлигини таъкидлади. 

Семинар давомида иштирокчилар томонидан мазкур йўналишдаги ишлар сифати ва самарадорлигини ошириш юзасидан таклиф, фикр ва мулоҳазалар билдирилди.

Ш.Мавлонов,

“Ўзагроинспексия”нинг Сирдарё вилоят бошқармаси шўба бошлиғи

Text to speech