Ру Ўз O`z En

Жорий йилдан бошлаб “Ўзагроинспекция” Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази тизимидаги илмий тадқиқот институтлари билан ҳамкорлик қилади

20 Март 2024 1329

Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси ва Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази тизимидаги илмий тадқиқот институтлари билан институтнинг илмий салоҳиятини ошириш ва унинг моддий техник базасини ривожлантириш бўйича ҳамкорликда фаолият олиб бориш мақсадида “Ўзагроинспекция” билан Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институти ўртасида келишув Меморандуми имзоланди.

 Унга кўра, Агроинспекция эндиликда уруғчилик соҳасини ривожлантириш, илмий тадқиқот институти ва унинг тажриба станцияларида уруғлик мақсадлари учун экилган картошка, сабзавот-полиз ва картошка экинлари майдонларида илмий асосланган ва янги технологиялардан фойдаланган ҳолда агротехник тадбирларни ўтказиш, уруғлик майдонларда дала апробация кўрикларини ўтказиш,  уруғликларни махсус техникалар ёрдамида йиғиштириб олиш, саралаш (колибировкалаш) ҳамда уларни институт брендини яратиш ва ушбу сара уруғликларни мувофиқлик сертификати асосида реализация қилиш тизимини жорий қилишни йўлга қўйилишида амалий ёрдам кўрсатиш бўйича ҳамкорлик қилади.

Ҳамкорлик шартларига кўра,  Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясининг марказий аппарати Қишлоқ хўжалиги экинлари уруғликларини етиштиришни назорат қилиш бошқармаси ва унинг Тошкент вилояти бошқармаси мутахассислари билан биргаликда Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институти ва унинг тажриба станцияларида маҳаллий ва “In-vitro” лабораторияси шароитида яратилган ва тайёрланган янги маҳаллий навларни, хориж навлар билан рақобатбардош бўла оладиган ва республика ҳудудларининг тупроқ-иқлим шароитига мос бўлган сара уруғликларни етказиб берилиши бўйича ҳамкорлик қилиш назарда тутилган.

Х.Махмудов, Инспекциянинг Қишлоқ хўжалиги экинлари уруғликларини етиштиришни назорат қилиш бошқармаси бош мутахассиси             

Text to speech