“Ўзагроинспекция”нинг Сурхондарё вилоят бошқармаси Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан фойдаланишни назорат қилиш бўлими томонидан қишлоқ хўжалиги ерларини муҳофаза қилиш юзасидан назорат тадбирларни олиб бормоқда.
Жумладан, 2024-йилда вилоят бўйича 55 та ҳолатда 0.71 гектар ер майдонида ўзбошимчалик билан ерларнинг қишлоқ хўжалиги муомаласидан чиқишига сабаб бўлган юридик ва жисмоний шахсларга нисбатан жами 730 млн 170 минг сўм миқдорида етказилган зарар ҳисобланиб, вилоят ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларига 3 та хулосалар берилган ва 1 та ҳолатда етказилган зарарни ихтиёрий қоплаш юзасидан огоҳлантириш хати чиқарилган.
Хусусан, Ангор тумани “Занг” массиви “Зартепа” маҳалласида яшовчи фуқаро Б. с. томонидан 0.002 гектар ер майдони ўзбошимчалик билан эгаллаб олиниб, бетон пойдевор қурганлиги ҳолати аниқланган.
Ушбу ҳолат бўйича етказилган зарарни ихтиёрий қоплаш юзасидан огоҳлантириш хати чиқарилиб, ер майдонида қурилган бетон пойдевор фуқаро томонидан ихтиёрий равишда буздирилган.
Шунингдек: Сурхондарё вилояти Термиз, Шўрчи, Қумқўрғон туманларида фаолият юритиб келаётган фермер хўжаликлари томонидан ер майдонларида самарали ва мақсадли фойдаланиши юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилиб, аниқланган ҳуқуқбузарликларни бартараф этиш юзасидан туман ҳокимликларига жами 3 та тақдимнома ва 2 Т ёзма кўрсатмалар берилди.
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш, ерлардан оқилона ва самарали фойдаланишда ҳуқуқбузарликларга йўл қўйилиши юзасидан жами 10 та ҳолатларда юридик ва жисмоний шахслардан мурожаатлар келиб тушган бўлиб, мазкур мурожаатлар белгиланган муддатларда Ўзбекистон Республикаси фуқароларнинг мурожаатлари тўғрисидаги қонун талабларига риоя этган ҳолда ижобий ҳал этилди ҳамда зарур тушунтиришлар берилди.
Бугунги кунда ерларнинг қишлоқ хўжалиги муомаласидан чиқишига сабаб бўлган юридик ва жисмоний шахсларга нисбатан вилоят ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
"Ўзагроинспекция" Сурхондарё вилоят бошқармаси