Ру Ўз O`z En

Сурхондарё: вилоятда ерларни қишлоқ хўжалиги муомаласидан чиқишига сабаб бўлган 123 та ҳолат аниқланган

9 Январь 2024 1826

«Ўзагроинспекция»нинг Сурхондарё вилоят бошқармаси Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан фойдаланишни назорат қилиши бўлими томонидан ўтган давр мобайнида 123 та ҳолатда 7.58 гектар еР майдонида ўзбошимчалик билан ерларнинг қишлоқ хўжалиги муомаласидан чиқишига сабаб бўлган юридик ва жисмоний шахсларга нисбатан жами 6 млрд 356 млн 332 минг 670 сўм миқдорида етказилган зарар ҳисобланган.

Ушбу ҳолат бўйича, вилоят ва туман Прокуратурасига 103 та, ИИБ тергов бўлинмаларига 20 та хулосалар берилган ва 1 та ҳолатда етказилган зарарни ихтиёрий қоплаш юзасидан огоҳлантириш хати чиқарилган.

Жумладан, Термиз тумани “Сурхон Халқобод” массиви «Халқобод» маҳалласида фаолият юритиб келаётган «Жавидбек» МЧЖ раҳбари Холов Фахриддин томонидан ўзига тегишли бўлган қишлоқ хўжалик харитасининг 63 қ-дала контурдаги балл бонитети 58.3 бўлган суғориладиган ер майдонига ўзбошимчалик билан қоровулхона, молхона, ошхона, насосхона каби жами 2 минг 552 кв.метр ўлчамдаги суғориладиган ер майдонига қурилиш қурганлиги аниқланган.

Ушбу ҳолат бўйича етказилган зарарни ихтиёрий қоплаш юзасидан огоҳлантириш хати чиқарилиб, ижроси таъминланган.

Шунингдек: Сурхондарё вилояти Ангор, Термиз, Музработ, Шеробот, Қумқўрғон туманларида фаолият юритиб келаётган фермер хўжаликлари томонидан ер майдонларида самарали ва мақсадли фойдаланиши юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилиб, аниқланган ҳуқуқбузарликларни бартараф этиш юзасидан туман ҳокимликларига тақдинома ва ёзма кўрсатмалар киритилган.

Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш, ерлардан оқилона ва самарали фойдаланишда ҳуқуқбузарликларга йўл қўйилиши бўйича жами 10 та ҳолатларда юридик ва жисмоний шахслардан мурожаатлар келиб тушган бўлиб, улар белгиланган муддатларда мурожаатчилар иштирокида ўрганиб чиқилиб ижобий хал этилди, зарур ҳолатларда тушунтиришлар берилди.

Ҳозирги кунда ерларнинг қишлоқ хўжалиги муомаласидан чиқишига сабаб бўлган юридик ва жисмоний шахсларга нисбатан Прокуратура ҳамда ИИБ тергов бўлинмалари томонидан тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Шунингдек, Инспекция ваколати доирасида, вилоятдаги Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан фойдаланишни назорат қилиш бўлими мутахассислари томонидан ўрганишлар олиб борилмоқда.

А. Тиловов, Инспекциянинг Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан фойдаланишни назорат қилиш бўлими бош мутахассиси   

Text to speech