Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясининг Тошкент вилояти бошқармаси ва унинг туманлар бўлимлари томонидан ҳисобот даврида вилоятда сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли тартибига амал қилиниши юзасидан жами 1240 та мониторинг ва текшириш ўтказилди.
Белгиланган тартибда ўтказилган назорат тадбирларида 299 та ҳолатда сувдан фойдаланиш ва истеъмоли бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талаблари бузилиш ҳолатлари аниқланди.
Жумладан, 84 та ҳолатда сув объектларининг ҳолатига таъсир этувчи гидротехника ишларини ўзбошимчалик билан бажариш, 94 та ҳолатда сувдан фойдаланиш ва сув истеьмоли қоидаларини бузиш, 21 та ҳолатда сув хўжалиги иншоотлари ва қурилмаларидан фойдаланиш қоидаларини бузиш, 36 та ҳолатда сувнинг дастлабки ҳисобини юритмаслик ҳамда 64 та ҳолатда сувдан шартномасиз фойдаланиш кабилардир.
Шунингдек, Тошкент вилояти бошқарма мутахассислари томонидан туманларда 2020 йилнинг апрель-май ойларида ирригация тадбирлари асосида ерларни фойдаланишга киритиш бўйича биринчи навбатда амалга ошириладиган устувор лойиҳаларни бажарилиши ҳам ўрганилди. Ўрганишлар асосан ҳамкор ташкилотлар- вилоят хокимлиги, вилоят прокуратураси, Чирчиқ Оҳангарон ИТХБ, Сув қурилиш инвест ДУК билан ҳамкорликда амалга оширилди.
Шу билан бирга, Тошкент вилоятида сувдан фойдаланувчилар ва сув хўжалиги ходимлари томонидан етказиб берилган сувни исроф қилиш ҳолатлари бўйича ҳамда уларга кўрилган чоралар тўғрисида кунлик мониторинг ўрнатилиб, амалга оширилган ишлар юзасидан кунлик, ҳафталик маълумотлар бериб борилиши йўлга қўйилди.
Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 22 майдаги 310-сонли ҳамда 2020 йил 1 июндаги 344-сонли қарорларида белгиланган вазифаларни ижросини таъминлаш мақсадида режа жадваллари ишлаб чиқилиб, туман бўлимларига етказиб берилди ва тўлиқ назорат ўрнатилди.
Аниқланган ҳолатлар юзасидан инспекция ходимлари аралашуви билан камчиликлар жойида бартараф этилиб айбдор шахсларга нисбатан 274 та ҳолатда МЖтК нинг тегишли моддалари билан 51 млн 102 минг сўмлик жарима ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 19 мардаги 82-сонли қарорига асосан сув олишга рухсат этилмаган жойлардан, шартнома тузмасдан сув олинганлиги юзасидан 64 та ҳолатда 753 минг.м3 сув учун 50 млн 420 минг сўмлик молиявий жарималар расмийлаштирилди, 5 та ҳолат юзасидан ҳужжатлар расмийлаштирилиб суд органларига юборилиши таьминланди.
Қолаверса, қонун бузилиш ҳолатларини олдини олиш мақсадида Сув истеьмолчилари уюшмалари, туман сув бўлими ва бошқа ташкилотларга 867 та огоҳлантириш хатлари, туманларда сувдан, сув хўжалиги иншоотларидан фойдаланиш қоидаларига риоя қилинмаганлиги юзасидан туман ҳокимиятларига 11та тақдимномалар киритилиб, тегишли ташкилотларга 73 та ёзма кўрсатмалар берилди.
“Ўзагроинспекция” Тошкент вилоят бошқармаси