2020 йил ёзги суғориш мавсумида кутилаётган сув танқислигининг салбий таъсирини юмшатиш, суғориладиган ерларни сув билан ишончли таъминлаш ҳамда мавжуд сув ресурсларидан самарали фойдаланиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг жорий йил 1 июнда қабул қилинган 344-сонли қарорида Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясига юклатилган вазифалар ижросини таъминлаш юзасидан Инспекциянинг Наманган вилояти бошқармаси ва туманлар бўлимлари томонидан жойларда сувдан мақсадли ва самарали фойдаланиш, сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли тартибига ҳамда сув олиш лимитларига қатъий риоя этилиши, тунги суғоришнинг ташкил қилиниши ҳамда суғориш ишларига жалб қилинганларга зарур шароитлар яратилиши бўйича тизимли назорат ўрнатилди.
Белгиланган тартибда ўтказилган назорат тадбирлари давомида сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли бўйича жами 411 та ҳолатда камчиликлар аниқланиб, ҳуқуқбузарлик содир этган 317 нафар мансабдор шахс ва фуқароларга нисбатан маъмурий жарималар қўлланилган бўлса, 31 нафарига маъмурий иш қўзғатилиб, қарор қабул қилиш учун маъмурий судларга юборилди.
Бундан ташқари, тегишли ташкилотларга 26 та огоҳлантириш, 59 та мажбурий кўрсатма ва 4 та тақдимнома киритилиши таъминланди.
Ўз навбатида, 2020 йилнинг июнь-август ойларида вилоят ҳокимлигида қишлоқ хўжалиги масалалари юзасидан ўтказилган селектор йиғилишларига ҳар ўн кунда жойларда аниқланган сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли тартибини бузиш ҳолатлари ҳамда ҳуқуқбузарликларга нисбатан кўрилган таъсир чоралари тўғрисида ахборот киритилиб, танқидий муҳокама қилиб борилди.
Инспекциянинг вилоят бошқармаси томонидан қарорда белгиланган сув соҳасида назорат тадбирлари давом эттирилмоқда.
Ш.Бозоров, Қ.Қирғизов, Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган сув ресурслари ва ерлардан фойдаланишни назорат қилиш бўлими инспекторлари