Ру Ўз O`z En

Сирдарё: Дон қабул қилиш корхоналари ғалла ҳосилини қабул қилишга тайёрми?

5 Июнь 2024 1460

Ўзагроинспекциянинг Сирдарё вилоят бошқармаси томонидан жорий 2024-йил ҳосили учун етиштирилган бошоқли дон экинларини нес-нобуд қилмасдан қисқа муддатларда ўриб-йиғиб олиш юзасидан бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, вилоятда мавжуд “ОқолтиндонмаҳсулотлариАЖ ва унга қарашли (“ГулистондонДҚҚШ, “БобурДҚҚШ, “Сардоба” ДҚҚШ ва “Сирдарё” ДҚҚШ) ғалла қабул қилиш шохобчалари ва “ХовосдонмаҳсулотлариАЖ ва унга қарашли (“Ғаллакор” ДҚҚШ) дон қабул қилиш шохобчалари ва омборларининг мавсумга тайёргарлиги бўйича тегишли амалий ёрдамлар берилиб, мавсумга шай ҳолатга келтирилди. Хусусан, шохобчаларнинг моддий техника базаси тайёргарлиги, автомобиль тарозилари ва мавжуд лаборатория жиҳозларининг сертификатлар билан таъминланганлиги назоратга олинди.

Жорий йилнинг 03-июнь ҳолатига Сирдарё вилоятининг дон қабул қилувчи корхоналаридаги 133 минг тонна дон сақлаш сиғимлари, 6 минг 700 тонна донни сақлашга режалаштирилган айвонлар, 153,3 минг квадрат асфальт майдонлар, мавжуд 8 та лабораториялар, 1 та уруғлик цехининг, 1 та автоағдаргич, 10 та автомобиллар, вагон тарозилар, 5 та дон тозалаш машиналари ҳамда 22 та кўчма узатувчи транспортёрларнинг мавсумга тайёр ҳолатда эканлиги аниқланди.

Асфальт майдонларни тайёргарлиги “ОқолтиндонмаҳсулотлариАЖда ва “ХовосдонмаҳсулотлариАЖ да ҳамда шoҳобчаларида эса 100 фоизни ташкил қилади.

Уруғлик цехларининг тайёргарлик ҳолати бўйича эса “ОқолтиндонмаҳсулотлариАЖ 100 фоизни ташкил етиб, ушбу уруғчилик цехида керакли кимёвий реактивлар тўлиқ жамғарилган, уруғлик дони билан боғлиқ операцияларни расмийлаштириш учун зарур шитлар, қопчалар, этикеткалар, нав ҳужжатлари бланкалари билан тўлиқ таъминланган.

Мавсумда донни бунтлаш, майдондан майдонга кўчириш учун асосий ишларни бажаришга мўлжалланган кўчма узатувчи транспортёрлар мосламаларини таъмирлаш ишлари якунига етказилган.

Шу билан бирга, Дон қабул қилиш корхоналари ва шохобчаларидаги мавжуд лабораторияларда меъёрий ҳужжатлар билан таъминланганлиги, ўлчов воситаларини даврий давлат қиёслов кўригидан ўтказилганлиги ҳамда меъёрий ҳужжатлар талабларига риоя қилиниши, режага асосан сифатли маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва мулкчилик шаклидан қатъий назар қишлоқ хўжалиги борасида ўлчов воситалари ва синов ускуналарининг созлиги ҳамда меъёрий ҳужжатлар билан таъминланганлиги юзасидан ўрганишлар олиб борилиб, мавсумга тайёр ҳолатга келтирилди.

 

Л.Шомуратов, И.Ибодуллаев "Ўзагроинспекция"нинг Сирдарё вилоят бошқармаси

Text to speech