Ру Ўз O`z En

Тадбиркорлар ҳуқуқлари бузилишига оид айрим ҳуқуқбузарликлар Бизнес-омбудсман томонидан кўриб чиқилади

12 Январь 2022 1954

“Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 245 ва 245-8-моддаларига ўзгартишлар киритиш ҳақида”ги Қонун (ЎРҚ–744-сон, 11.01.2022 й.) Президент томонидан имзоланди.

Киритилган ўзгартиришларга кўра, қуйидаги ҳуқуқбузарликларга оид ишлар Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил (Вакил) ва унинг девони ходимлари томонидан кўриб чиқилади:

  • жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисидаги қонунчиликни бузиш (тадбиркорлар мурожаатлари қисмида) (43-модда);

  • ер участкасини ноқонуний олиб қўйиш (тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари бузилиши қисмида) (200-2-модда);

  • ҳусусий мулк ҳуқуқини бузиш (241-1-модда);

  • тадбиркорлар фаолиятини текшириш ва молия-хўжалик фаолиятини тафтиш қилиш тартибини бузиш (241-2-модда);

  • тадбиркорлар фаолиятини ва (ёки) уларнинг банк операцияларини қонунга хилоф тўхтатиб туриш (241-3-модда);

  • тадбиркорларни ҳомийликка ва бошқа тадбирларга мажбурий жалб этиш (241-4-модда);

  • имтиёзлар ва преференцияларни қўллашни ғайриқонуний рад этиш, қўлламаслик ёки қўллашга тўсқинлик қилиш (241-6-модда);

  • тадбиркорлар ҳисобварақларида пуллари мавжудлиги тўғрисидаги ахборотни қонунга хилоф талаб қилиб олиш (241-8-модда);

  • тадбиркорлардан қонунчиликни бузган ҳолда ҳужжатлар талаб қилиб олиш (241-10-модда).

Мазкур Қонун қабул қилингунгача ушбу ҳуқуқбузарликлар жиноят ишлари бўйича судлар томонидан кўриб чиқилган.

Вакил номидан маъмурий ҳуқуқбузарликларга оид ишларни кўриб чиқишга ҳамда жарима қўллашга унинг ўринбосарлари ва Вакил девони бош инспекторлари ҳақли.

Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

@huquqiy_axborot

Text to speech