Жорий йилнинг 12-март куни «Ўзагроинспекция»нинг Хоразм вилояти бошқармаси касаба уюшмаси қўмитасининг 2020-йил февралидан 2025-йил мартигача бўлган давр мобайнида фаолияти якунлари ва ходимларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш борасида келгусидаги устувор вазифалар тўғрисида Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Урганч шаҳар кенгаши билан ҳамкорликда ҳисобот-сайлов йиғилиши ўтказилди.
Ҳисобот-сайлов йиғилишида Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Урганч шаҳар кенгаши раиси Sh.X.Safarbaev иштирок этиб, амалга оширилган ишларни ва касаба уюшмаси қўмитаси фаолиятини ижобий баҳолаб ўтди.
Тадбир давомида бошқарманинг келгусидаги фаолиятида касаба уюшмаси қўмитасига раислик учун номзодлар таклифи кўриб чиқилди ва бошқарма ҳамда туман бўлимлари ходимлари томонидан бир овоздан мазкур вазифани бажариш учун бошқарма бош мутахассиси Наврўз Бекчанов лойиқ деб топилди.
Шунингдек, йиғилиш давомида касаба уюшмаси аъзолари ҳам сайланиб, келгусидаги амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар хусусида тўхталиб ўтилди.
Тадбирда, Инспекциянинг Янгибозор туман бўлими бошлиғи ҳамда Гурлан, Шовот ва Хива туман бўлими ходимлари томонидан касаба уюшмасининг ўтган даврдаги амалга оширилган ишлари борасида тўхталиб ўтилди.
Умуман олганда, ҳисобот-сайлов йиғилиши, кўтаринки кайфиятда, самимий ва очиқ мулоқот тарзида ўтказилиб, тизимдаги ходимларга кўрсатилаётган эътибор ва келгусидаги устувор вазифалар ҳамда ташкилотнинг шаҳар кенгаши билан олиб бориладиган ҳамкорлик масалалари таҳлил қилиб олинди.
Ўзагроинспекциянинг Хоразм вилоят бошқармаси
Саҳифадаги хатолар бўйича манзил:
Матн хато билан:
Сизнинг изохингиз ёки тўғри версия: