Ру Ўз O`z En

Ҳукумат томонидан агентлик ва инспекцияларда қонун ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этиш бўйича амалиёт ташкил этилди

25 Декабрь 2023 2091

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони ва Ҳукуматнинг тегишли қарор ва топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида 5- кун давомида Вазирлар Маҳкамаси аппаратида вазирликлар ҳузуридаги 10 га яқин Инспекция ва агентликларнинг ижро интизоми, умумий бўлим ва мурожаатлар билан ишлаш масалаларига масъул бўлган ходимлари малакаси оширилди.

Амалиётга жалб қилинган ходимлар томонидан стажировка davomida Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Адлия вазирлиги, Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирликларида ижро intizomi, umumiy bo‘lim ва murojaatlar билан ishlash масалалари бўйича амалга оширилаётган ишлар юзасидан тажриба алмашилди. 

Амалиёт даврида иштирокчи ходимлар нафақат Вазирлар Маҳкамасидаги имли ва тажрибали мутахассислардан бугунги кундаги долзарб мавзулар юзасидан бошқа давлат органлари (инспекция ва агентликлар) вакиллари билан фикр алмашди, балки соҳадаги камчилик ва муаммолар, уларни бартараф қилиш юзасидан тажрибалар ҳам алмашилди.

Шунингдек, амалиётнинг сўнги кунида Ҳукумат уйида Бош вазир маслаҳатчиси R.Abduqodirov барча қатнашчиларга амалиёт якунлари бўйича инспекция ва агентликларда ишларни яхшилаш бўйича ўз тавсияларини берди.

«Ўзагроинспекция» Ахборот хизмати

 

Text to speech