"14 январь – Ватан ҳимоячилари куни”ни мамлакатимизда фақатгина ҳарбийларимизгина эмас, балки барча юртдошларимиз ҳам тинчлик ва осойишталик байрами куни сифатида кенг нишонламоқда.
Юртимизда Ватан ҳимояси каби муқаддас йўлда ўзини бағишлаган ҳарбийларимиз катта ҳурмат ва эъзоз билан қадрланиб, ҳар йили ушбу кун катта байрам ва шодиёна билан ўтказилади.
Шу муносабат билан Инспекциянинг Марказий аппаратида Ватан ҳимоячилари куни ва қуроли кучлар ташкил қилинганининг 32 йиллиги байрами муносабати билан тантанали тадбир ташкил этилди.
Тадбирда, Инспекция бошлиғининг Маънавий ва маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш бўйича маслаҳатчи -Г Иргашева Инспекция аёллари номидан байрам байрам табригини ўқиб эшиттирди.
Шундан сўнг, Инспекция марказий аппаратида хизмат қилиб келаётган бир гуруҳ ходимлар Инспекциянинг аёл ходимлари томонидан тайёрланган "Махсус номинация" лар билан тақдирландилар.
Байрам дастури санъаткор ва маданият ходимларининг концерт дастури билан давом этди.
"Ўзагроинспекция" Ахборот хизмати