Мамлакатимиз иқтисодиётини барқарор ривожлантиришда ва халқмиз турмуши фаровонлигини оширишда қишлоқ хўжалиги, хусусан, бошоқли дон экинлари уруғчилиги ҳам муҳим ўрин тутади.
Оммавий ахборот воситалари учун ташкил этилган бугунги пресс-тур кун тартибидан 2024 йил ҳосили учун жамғарилган уруғлик донни қабул қилиш, тайёрлаш, дорилаш, тарқатиш ва сифатли сақланишини назорат қилиш соҳасида “Уруғчилик тўғрисида”ги Қонун ҳужжатларига амалиётда риоя этилиши борасида Жиззах вилоятининг Шароф Рашидов туманида амалга оширилаётган ишлар, унинг мазмун ва моҳияти ўрин олди.
Шу боисдан Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноат мажмуа устидан назорат қилиш инспекциясига “Уруғчилик тўғрисида”ги қонун ҳужжатларига ва бошқа норматив ҳуқуқий ҳужжатларга риоя этилиши устидан назоратни амалга ошириш вазифаси юклатилган бўлиб, иштирокчилар дастлаб Ш.Рашидов тумани “Дафна ифори” МЧЖ уруғчилик цехи ва сақлаш омборхонасида бўлишиб, бу ерда амалга оширилган ишлар билан яқиндан танишдилар.
Бугунги кунда мазкур тадбиркорлик субъекти томонидан 2024 йил ҳосили учун жами 3 590 тонна қабул қилинган уруғлик донни нав ва авлодлар бўйича сифатли қилиб, белгиланган талаблар асосида қайта ишлаш, фермер хўжаликларига етказиб бориш ишлари амалга оширилмоқда.
Хусусан, туман инспекторлари томонидан ушбу жамғарилган уруғлик донни тозалаш, дорилаш ва мувофиқлик сертификатлари олинишини ташкил этиш чора-тадбирлари қатъий назоратга олинган.
Тадбир сўнгида бошқарма томонидан Матбуот анжумани ҳам ташкил қилиниб, ОАВ вакилларини қизиқтирган саволларга мутахассислар томонидан батафсил жавоблар берилди.
"Ўзагроинспекция" матбуот хизмати