Ру Ўз O`z En

Вақтинча сақловга олинган буғдойнинг сифат кўрсаткичлари назоратда

2 Октябрь 2024 1103

Ҳукуматнинг "2024-йил ҳосилидан буғдой харид қилиш ва ички бозорда нархлар барқарорлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида" ги қарорида белгиланган вазифаларни ўз вақтида ва тўлиқ бажарилиши устидан Инспекция томонидан кунлик қатъий назорат ўрнатилиб, бир қатор ишлар амалга оширилди.

Қарор ижроси юзасидан, дон қабул қилувчи корхоналарда жамғарма ҳисобига қабул қилинган ҳамда вақтинча сақланаётган буғдойни сақланиши ва биржа савдоларига қўйилишида буғдойни сифат кўрсаткичлари устидан кунлик мониторинг олиб бориш ҳамда давлат ресурсига харид қилинган товар буғдойнинг сифатли сақланишини таъминлаш мақсадида очиқ майдонлардаги донни шохобчанинг ёпиқ сиғимли омборларига жойлаштириш назоратга олинган.

Бугунги кунда, 2024-йил ҳосилидан очиқ майдонга қабул қилинган 2 млн. 18 минг 370 тонна буғдойдан 30 сентябрь ҳолатига 1 млн. 553 минг 299 тоннаси ( 77,0 фоизи) ёпиқ сиғимларга киритилди ва ҳозирда 476 минг 85 тоннаси (23,0 фоизи) очиқ майдонларда қолмоқда.

Шунингдек, ҳукуматнинг “Қишлоқ хўжалигида эркин бозор муносабатларини янада ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари белгиланганлиги муносабати билан айрим қарорларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қарори ижроси юзасидан Инспекциянинг вилоят бошқармаларига 2024-йил ҳосилидан бошлаб буғдой партиялари бўйича табиий камайиш миқдорини дон корхоналари элеваторлари ва омборларида 1 фоиздан ва дон қабул қилиш шохобчаларида 2 фоиздан ошмаслигини қатъий назоратга олинган.

Давлат ресурсига қабул қилинган донлардан оқилона ва мақсадли фойдаланилишини таъминлаш, мамлакат ичида сотишда, экспорт-импорт жараёнларида меъёрий ҳужжатларга риоя этилаётганлигини назорат қилиш бўйича 2024-йил сентябрь ойида мамлакатимизга импорт қилинган 37 минг 161 тонна дон ва 466 тонна ун маҳсулотлари таҳлил қилиниб, тегишли хулосалар расмийлаштирилди.

"Ўзагроинспекция" Ахборот хизмати

Text to speech