Республикада 2024 йил ҳосили учун ғалла экилган майдонларда ўз вақтида агротехник тадбирларни бажарилиши устидан «Ўзагроинспекция» томонидан назорат ўрнатилди.
Жорий йилда Республика ҳудудларида 1 млн 169 минг 775 гектар майдонда бошоқли дон экинлари парвариш қилинмоқда.
Бугунги кунда ғалланинг ҳолати таҳлил қилинганда, 18 минг гектар (2%) 1-2 барг, 54 минг гектар (5%) 3-4 барг ва 1 млн гектар (93) туплаш фазасида ривожланаётганлиги маълум бўлди.
Шунингдек, ғалла майдонларининг суғориш ишлари 157 фоизи майдонда амалга оширилган.
Ғаллада қўшимча поя шакллантириш ва қишловга туплаган ҳолда киришини таъминлаш мақсадида, ҳудудларда ғалла майдонларига гектарига (физик ҳолда) 100-150 кг.дан азотли минерал ўғитлар билан озиқлантириш белгиланди.
Ушбу тадбир, Республикада 869 минг гектар ёки 74 фоиз ғалла майдонларида ўтказилди.
Худди шундай, ғаллани тезроқ туплатиб олиш ва унинг ривожини тезлаштиришда суспензия билан баргидан озиқлантириш ҳам муҳим ҳисобланиб, бугунги кунда ушбу тадбир ҳудудларда 748 минг гектар ёки 64 фоиз майдонларда амалга оширилган.
Шунингдек, «Ўзагроинспекция» томонидан ғалла майдонларида агротехник тадбирларни ўз вақтида ва сифатли амалга оширилиши юзасидан мавсум давомида 30 минг 795 та назорат тадбирлари ўтказилди.
Ўтказилган назорат тадбирлари давомида дон экилган майдонларда ғалланинг униб чиқиши, суғориш, озиқлантириш, тўлиқ кўчат олинганлигига ҳамда маҳаллий ўғит чиқариш ишларига алоҳида эътибор қаратилди.
Хусусан, ўтказилган назорат тадбирлари давомида 3 587 та субъектларда 26152 гектар сийрак униб чиққан, 3056 та субъектларда 20 760 гектар сарғайган ва ривождан орқада қолган, 1 184 та субъектларда 6 711 гектар азотли минерал ўғитлар билан сифатсиз озиқлантирилган, 1 748 та субъектларда 7 832 гектар ғаллани баргидан сифатсиз озиқлантирилган, 369 та субъектларда 2 722 гектарда ғаллани пайҳон қилинганлик ҳолатлари аниқланди.
Шунингдек, ғалла парваришида агротехник тадбирларни бажарилишида салбий ҳолатларни бартараф этиш мақсадида, Инспекция томонидан мавсум бошидан буён 381 та тақдимномалар ва фермер хўжаликларига 30 минг 414 та огоҳлантиришлар берилди.
Қишлоқ хўжалигида агротехник тадбирлар ўтказилишини назорат қилиш бўлими