Ру Ўз O`z En

Қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл қурилиш техникалари сони Республика бўйича жами 350 мингтадан ортди

4 Декабрь 2023 1970

Инспекциянинг “Техникалар ҳисоби” ва “Тракторчи-машинист” автоматлаштирилган ахборот тизимлари Ягона интерактив давлат хизмати портали (my.gov.uz)га интеграция қилинди.

Натижада, жисмоний ва юридик шахсларга қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл қурилиш техникаларини давлат рўйхатидан ўтказиш, ҳисобдан чиқариш ва техникалар тўғрисидаги маълумотнома олиш, шунингдек, тракторчи-машинист гувоҳномаси олиш учун Давлат хизматлари марказлари ва ЯИДХП орқали электрон ариза бериш ва тўловларни амалга ошириш имконияти яратилди.

Техникаларни давлат рўйхатидан ўтказишда талаб этиладиган ҳужжатларни қисқартириш мақсадида, техникалар олди-сотди қилинганда, совға ёки мерос қилиб қолдирилганда нотариал идоралар томонидан тузиладиган шартномалар ва четдан олиб кирилган техникаларга бериладиган божхона юк декорацияларини юридик ва жисмоний шахслардан талаб этилмасдан, ушбу ҳужжатларни Инспекция томонидан Адлия вазирлигининг “Нотариус” ва Божхона қўмитасининг тегишли ахборот тизимларидан интеграция йўли билан электрон олиш йўлга қўйилди.

Қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл қурилиш техникаларининг техник кўрикдан ўтказилиши тўғрисидаги маълумотларни электрон юритиш мақсадида “Техникалар техник кўриги” автоматлаштирилган ахборот тизими ишлаб чиқилиб, 2023 йил 1 июлидан ишга туширилди.

Инспекция томонидан бериладиган техник паспорт, техник гувоҳнома ҳамда тракторчи-машинист гувоҳномаларини QR кодлаш жорий этилди.

Бунинг натижасида QR код ёрдамида техника тўғрисидаги маълумотларни онлайн режимда аниқлаш имконияти яратилди.

Жисмоний ва юридик шахсларга қулайликлар яратиш мақсадида 2023 йил 1 майдан бошлаб қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникаларини ҳаракатланувчи (махсус автотранспорт) мобил техник назорат линияларидан фойдаланган ҳолда мажбурий йиллик техник кўрикдан ўтказиш амалиётини жорий этилди.

Ушбу хизматни амалга ошириш учун Республика бўйича жами 28 та ҳаракатланувчи мобил техник назорат линиялари ташкил этилди.

Бунинг натижасида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаати асосида уларга тегишли бўлган қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникаларини турган жойига бориб техник кўрикдан ўтказиш имконияти яратилди.

2023 йил 1 августдан бошлаб қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл- қурилиш техникаларини ишлаб чиқарувчи ёки махсус савдо ташкилотларида харидорларга сотилган янги техникалар учун қонунчилик ҳужжатларида белгиланган ҳужжатлар билан бирга "Ўзагроинспекция"да рўйхатдан ўтказиш учун асос бўлиб хизмат қиладиган “Ҳисоб-маълумотнома” бериш амалиёти жорий этилди.

Бунинг натижасида, янги сотиб олинган техникани давлат рўйхатидан ўтказиш учун мулк эгаси томонидан шартнома ва ҳисоб-фактураларни тақдим этиш талаби бекор қилинди.

Инспекция томонидан “Ҳисоб-маълумотнома” бланкалари махсус ҳимояланган қоғозда тайёрланиб, Республикадаги қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл- қурилиш техникаларини ишлаб чиқарувчи ҳамда махсус савдо ташкилотларига бугунги кунга қадар 3 мингдан ортиқ “Ҳисоб-маълумотнома” бланкалари бепул тарқатилди.

Бугунги кунга келиб, давлат рўйхатига олинган қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл қурилиш техникалари сони Республика бўйича жами 350 мингдан ортди.

Хусусан, жорий йилнинг ўтган даври мобайнида янги 8 минг 756 та қишлоқ хўжалиги техникалари ва 3 минг 415 та мелиорация ва йўл қурилиш техникалари давлат рўйхатидан ўтказилди.

"Ўзагроинспекция"нинг Техника ҳолатини назорат қилиш бошқармаси  

Text to speech