Жорий йилнинг 25 февраль санасида Халқ депутатлари Хоразм вилоят кенгашидаги ЎзЛиДеП депутатлик гуруҳи ҳамда ЎзЛиДеП Хоразм вилоят Кенгаши билан биргаликда депутатлик назоратини ўрнатиш мақсадида Ўзагроинспекция Хоразм вилоят бошқармасининг 2024- йилдаги натижалари ва 2025-йилнинг устувор вазифалари юзасидан ҳисоботи тингланди.
Йиғилишда барча туманлар ва вилоят депутатлари, тадбиркорлик субъектлари, кластер корхонаси раҳбарлари, қишлоқ хўжалик бошқармаси, вилоят фермерлар кенгаши ҳамда Ўзагроинспекциянинг вилоят бошқармаси ходимлари иштирок этди.
Қизғин мунозаралар ва савол-жавоблар тарзида ўтказилган тадбир давомида Инспекциянинг кенг қамровли соҳалари бўйича эришилган натижалари ва келгусидаги долзарб вазифалари муҳокама қилинди.
Соҳада мавжуд муаммолар ва қонунчиликка киритилиши лозим бўлган долзарб масалалар юзасидан асослантирилган таклифлар билдирилиб, депутатлар томонидан келгусида ҳам бу каби таклифларни киритиб боришга ҳамда ҳамкорликда фаолият олиб боришга келишиб олинди.
Ўзагроинспекциянинг Хоразм вилоят бошқармаси