Ру Ўз O`z En

ТИЛ БОР – МИЛЛАТ ЯШАЙДИ!

1 Апрель 2021 3426

"Ҳар биримиз давлат тилига бўлган эътиборни мустақилликка бўлган эътибор деб, давлат тилига эҳтиром ва садоқатни Она Ватанга эҳтиром ва садоқат деб билишимиз, шундай қарашни ҳаётимиз қоидасига айлантиришимиз керак".

    Ш.М.Мирзиёев

 Жорий йилнинг 27 март куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси Сирдарё вилоят бошқармасида “Тил бор – миллат яшайди” мавзусида ўқув-семинар тадбири бўлиб ўтди. Тадбирни бошқарма бошлиғи ўринбосари Нурали Шодиев очиб берди.

Фото: Ўзагроинспекцияниг Сирдарё вилоят бошқармаси

Йиғилганларга Гулистон давлат университети “Ўзбек тилшунослиги” кафедраси доценти Ихтиёр Эрматов “Тил бор – миллат яшайди”, “Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбоси” мавзусида маърузалар қилди.

Дунёда 7 мингдан ортиқ тиллар муомалада бўлиб, дунё аҳолисининг 90 фоизи 70 та тилда сўзлашади. 200 та тил давлат тили ёки расмий тил мақомига эга. Бугунги кунда дунёнинг 50,0 мллиондан ортиқ аҳолиси ўзбек тилида сўзлашиб, бу тилда сўзлашувчилар сони бўйича дунёда 27-ўринда туради. 6 та (ўзбек, турк, қозоқ, қирғиз, озарбайжон, туркман, уйғур) барқарор туркий тиллардан бири ҳисобланади. Ўзбек тили дунёнинг 60 дан ортиқ университетларида, 200 дан ортиқ мактабларида ўқитилади.

 Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 24 августдаги 339-сонли қарори билан тасдиқланган “Ўзбек тилининг асосий имло қоидалари” ҳақида тушунчалар бериб ўтилди. Семинар машғулотида ҳозирги кунда ислоҳ этилаётган “Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбоси” ҳақидаги кўплаб саволларга жавоб берилди.  

Семинар машғулотида Ўзагроинспекциянинг Сирдарё вилоят бошқармаси ходимлари Ғ.Усмонов, А.Беккулов, У.Ўтбосаров ва Ш.Махмудовлар сўзга чиқиб ўз фикр мулоҳазаларини билдиришди.

Мазкур ўқув-семинар тадбири савол-жавоб тарзида ўтказилиб, семинар қатнашчилари ўзаларини қизиқтирган саволларига тўлиқ жавоб олдилар.

Ўзагроинспекциянинг Сирдарё вилоят бошқармаси Ахборот хизмати.

 

Text to speech