Ру Ўз O`z En

Ғалла майдонларида агротехник тадбирларнинг ўз вақтида ўтказилиши Инспекция назоратида

25 Март 2024 1675

Ўзагроинспекциянинг ҳудудий бошқармалари ва туман бўлимлари томонидан Республиканинг барча ҳудудларида  мавжуд ғалла майдонларинг ривожланиш фазалари, минерал ўғитлар билан озиқлантириш, маҳаллий ўғит жамғариш, суғориш ва бегона ўтлар, касаллик ҳамда зараркунанда ҳашаротларга қарши кураш ишларини сифатли амалга оширилиши устидан тизимли назорат  қилиб борилмоқда.

Ўтказилган назорат тадбирлари давомида Республика ҳудудларида парвариш қилинаётган ғалла майдонларининг бугунги кунда 937 минг гектар (80%) туплаш ҳамда 232 минг гектар (20%) найчалаш фазасида ривожланаётганлиги маълум бўлди.

Ғаллани азотли минерал ўғитлари билан баҳорги иккинчи озиқлантириш ишлари 618 минг гектар (53%) майдонда амалга оширилди.

 Шунингдек, баҳорги биринчи суғориш ишлари 331 минг гектар ёки 28 фоиз ғалла майдонларда ўтказилди.

Шу била бирга, Республика ҳудудларида 428 минг гектари ёки 36 фоиз ғалла майдонларига занг касаллигига қарши фунгицидлар билан ишлов берилганлиги маълум бўлди.

Бундан ташқари, ҳудудларда 313 минг гектар ёки 27 фоиз ғалла майдонларида бегона ўтларга қарши гербицидлар сепилди.

Шунингдек, “Ўзагроинспексия” томонидан ғалла майдонларида агротехник тадбирларни ўз вақтида ва сифатли амалга оширилиши юзасидан мавсум давомида 31 минг 150 та назорат тадбирлари ўтказилди.

Хусусан, ўтказилган назорат тадбирлари давомида 4 минг 342 та субъектларнинг 31 минг 313 гектари сийрак униб чиққан, 4 минг 775 та субъектларнинг 38 минг 272 гектари сарғайган ва ривождан орқада қолган, 3026 та субъектларнинг 21 минг 961 гектарида азотли минерал ўғитлар билан сифатсиз озиқлантирилган, 2 390 та субъектларнинг 11 минг 582 гектар ғаллани баргидан сифатсиз озиқлантирилган, 390 та субъектларда 2 минг 824 гектарда ғаллани пайҳон қилинганлик ҳолатлари аниқланди.

Аниқланган камчиликларни бартараф қилиш мақсадида, Инспекция томонидан соҳа масъулларига 470 та тақдимномалар киритилди ҳамда фермер хўжаликларига 30 минг 680 та огоҳлантириш берилди.

"Ўзагроинспекция"нинг Қишлоқ хўжалигида агротехник тадбирлар ўтказилишини назорат қилиш бўлими

Text to speech